Вазирлик тизимидаги ходимларни қўшимча рағбатлантириш шартлари тасдиқланди

Вазирлик тизимидаги ходимларни қўшимча рағбатлантириш шартлари тасдиқланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, унинг тизимидаги агентлик ҳамда марказлар, ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмалари ходимларини қўшимча рағбатлантириш шартлари тасдиқланди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, унинг тизимидаги агентлик ҳамда марказлар, ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмалари ходимларини қўшимча рағбатлантириш шартлари қуйидагича:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан давлат органлари ва ташкилотларидаги кўп йиллик хизмати учун рағбатлантирувчи коэффициэнтни ҳисобга олган ҳолда лавозим маошига белгиланадиган коэффициэнтларда қуйидаги ҳажмда ҳар ойлик устамалар тўланади:

 

а) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, унинг тизимидаги агентлик ҳамда марказлар, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари ходимларига:

 

 

  • 1 йилдан 3 йилгача – 0,3;
  • 3 йилдан 5 йилгача – 0,6;
  • 5 йилдан 10 йилгача – 0,8;
  • 10 йилдан 15 йилгача – 1,0;
  • 15 йилдан 20 йилгача – 1,2;
  • 20 йилдан юқори – 1,5;

 

б) туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ходимларига:

 

 

  • 1 дан 3 йилгача – 0,15;
  • 3 дан 5 йилгача – 0,3;
  • 5 дан 10 йилгача – 0,45;
  • 10 дан 15 йилгача – 0,6;
  • 15 дан 20 йилгача – 0,75;
  • 20 дан юқори – 1,0.

 

2. Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари, туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ходимларига (методист ходимлардан ташқари) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 январдаги «Давлат бошқаруви ҳудудий органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда уларнинг ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–2722-сон қарорининг 1-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳар ойлик устамалар татбиқ этилади.