Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабининг 11-синф ўқувчиси Бекзод Музаффаров Италиядаги John Cabot университетига (JCU) тўлиқ грант асосида ўқишга қабул қилинди.
Эндиликда Бекзод Музаффаровга мазкур хорижий университет 87 500 евро миқдорида таълим гранти ажратади.
Маълумот ўрнида, John Cabot университети талабаларга турли соҳаларда сифатли таълимни амалиёт билан уйғунлаштирган ҳолда таклиф этади. Университетда сиёсатшунослик, халқаро муносабатлар, иқтисодиёт, адабиёт ва санъат каби йўналишларда ўқиш мумкин.
Шунингдек, университет дунё бўйлаб университетлар билан ҳамкорлик қилиб келади. Бу талабаларга халқаро тажриба ва илмий тадқиқотлар имкониятларини яратади.
