АҚШ компанияси ходимларига бепул олий таълим олиш имкониятини яратди

АҚШ компанияси ходимларига бепул олий таълим олиш имкониятини яратди

Best Buy компанияси барча ходимларига бепул олий таълим олиш имкониятини тақдим этишини эълон қилди. Бу дастур доирасида ходимлар бизнес ва ахборот технологиялари каби йўналишлар бўйича таҳсил олишлари мумкин, ўқиш харажатларини эса компания тўлаб беради. Бу ҳақда Higher Ed Dive нашри хабар берди.

АҚШда олий таълим одатда пуллик ва қиммат ҳисобланади. Талабалар учун стипендия ва грантлар чекланган бўлиб, кўпчилик университетда ўқиш учун кредит олишга мажбур бўлади. Ҳозирда мамлакатдаги умумий талабалар кредити миқдори 1,77 триллион долларга етган.

Таълим нархининг юқорилиги сабабли талаб пасайиб, кўплаб университетлар баъзи ўқув дастурларини ёпишга мажбур бўлишмоқда. Шу боис баъзи олийгоҳлар бакалавр таълимини уч йиллик форматда таклиф қилиш орқали ўқиш харажатларини камайтиришга ҳаракат қилмоқда.

Кадрлар танқислиги шароитида бепул олий таълим компаниялар учун муҳим рақобат устунлигига айланмоқда. Ёш мутахассисларни жалб қилиш ва уларни ушлаб қолиш тобора қийинлашиб бораётган бир пайтда, Бест Буй бепул таълим дастурини иш ҳақи ва ижтимоий пакетнинг бир қисми сифатида тақдим этмоқда.

Бест Буй қандай имкониятлар тақдим этмоқда?

– Дастур Страер университети билан ҳамкорликда ташкил этилган ва Degrees@Work ташаббуси доирасида амалга оширилади.

– Ходимлар ассоциатив даража (ассоcиате дегреэ), бакалавриат ёки магистратура босқичларида таҳсил олиши мумкин.

– Таълим жараёни Sophia Learning  онлайн платформаси орқали ҳам қўллаб-қувватланади.

Бундай ҳамкорлик дастлаб фақат муайян соҳалар бўйича малакали мутахассисларни тайёрлаш учун амалга оширилган бўлса, эндиликда кассирлар, омбор ходимлари ва бошқа оммавий ишчи лавозимлари учун ҳам кенгайтирилмоқда.