Ўқитувчиларга бериладиган моддий ёрдам пулига чеклов ўрнатилди

Ўқитувчиларга бериладиган моддий ёрдам пулига чеклов ўрнатилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига педагогларни аттестациядан ўтказиш, касбий сертификатлаш ва рағбатлантириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 130-сон қарори билан педагогларга моддий ёрдам пули тўлаш тартибига ўзгартириш киритилди.

 

 

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30-центабрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 33-бандига кўра умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам ходимнинг ўзи ёки яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) вафот этганда, оғир касалликка чалинганда, ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади.

 

 

Эндиликда, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 130-сон қарори билан моддий ёрдамларнинг жами миқдори ўқитувчининг тариф ставкаси миқдорининг икки баробаридан оширилмаслиги белгилаб қўйилди.

 

 

Яъни, календарь йили давомида бир ходимга тўланадиган моддий ёрдамларнинг жами миқдори унинг лавозим маоши (ўқитувчининг тариф ставкаси) миқдорининг икки баробаридан оширилишига йўл қўйилмайди.