2025 йилги мавсум учун танловнинг туман босқичи жорий йилнинг 27 мартидан бошланиши кўзда тутилмоқда. Унда Республика бўйлаб жами 7956 та жамоа беллашади.
Шундан инглиз тили бўйича 7655 та, немис тилидан 175 та ва француз тилидан эса 126 та жамоа куч синашади
Шунингдек, И, ИИ ва ИИИ-ўринларни эгаллаган мактаблар совриндор деб топилиб, мос равишда 100 миллион, 75 миллион ва 50 миллион сўм миқдорида Президент соврини билан мукофотланадилар.
Танловнинг Республика босқичида ғолиб бўлган жамоалар эса хорижга таълим саёҳатини қўлга киритишади.

