Ўзбекистоннинг 5 та олий таълим муассасаси Топ 1000 университетлар рўйхатига кирди

Ўзбекистоннинг 5 та олий таълим муассасаси Топ 1000 университетлар рўйхатига кирди

12 март куни халқаро нуфузли QS Quacquarelli Symonds агентлиги томонидан дунёнинг энг яхши университетларининг фан соҳалари бўйича рейтинги — QS World University Rankings by Subject 2025 натижалари эълон қилинди. Ушбу рейтингда жаҳоннинг 101 та давлатидан 1756 та университет 55 та фандан баҳоланди.

2025 йилги рейтингда Ўзбекистоннинг 5 та олий таълим муассасаси 8 та фан йўналиши бўйича Топ 1000 университетлар рўйхатидан жой олди. Ўзбекистон учун ушбу натижа мамлакат тарихидаги энг юқори натижа бўлиб, ўтган йилга нисбатан университетлар сони 2 тага, йўналишлар сони эса 4 тага ортди.

Университет номи
Йўналиш (Фан)
Рейтингдаги ўрни (2025)
Рейтингдаги ўрни (2024)
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
Лингуистика
251-300
— (янги)
Ўзбекистон Миллий университети
Замонавий тиллар
301-350
— (янги)
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети (ТДЎТАУ)
Замонавий тиллар
301-350
— (янги)
«ТИҚХММИ» Миллий тадқиқот университети
Атроф-муҳит фанлари
351-400
351-400
Ўзбекистон Миллий университети
Математика
401-450
451-500
ТИҚХММИ Миллий тадқиқот университети
Муҳандислик ва технологиялар
401-450
398
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Иқтисод ва эконометрия
451-500
— (янги)
Ўзбекистон Миллий университети
Физика ва астрономия
601-675
— (янги)

Ўзбекистоннинг 5 та олий таълим муассасаси Топ 1000 университетлар рўйхатига кирди

Ўзбекистон илк маротаба «Замонавий тиллар» йўналиши бўйича QS рейтингида қайд этилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Миллий университети математика соҳасида ўз натижасини яхшилаб, кучли 450 таликдан жой олди. Шунингдек, «Иқтисод ва эконометрия» ҳамда «Физика ва астрономия» йўналишларида ҳам мамлакат вакиллари илк бор иштирок этишди. ТИҚХММИ Миллий тадқиқот университети эса «Муҳандислик ва технологиялар» ҳамда «Атроф-муҳит фанлари» йўналишларида аввалги ўрнини сақлаб қолди.

Маълумот учун, QS Quacquarelli Symonds — дунёдаги етакчи олий таълим ва илмий таҳлил агентлиги бўлиб, 2004 йилдан бошлаб нуфузли университетлар рейтингини тузиб келмоқда.