Тошкентда 10-синф ўқувчиси IELTS имтиҳонидан 8 баллни қўлга киритди

Тошкентда 10-синф ўқувчиси IELTS имтиҳонидан 8 баллни қўлга киритди

 

Шайхонтоҳур туман ихтисослаштирилган мактабининг 10-синф ўқувчиси Абдуазимхон Мўминов IELTS имтиҳонидан 8 баллни қўлга киритди. Бу ҳақда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги хабар берди.

 

 

Аввалроқ, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси Сардорбек Абдуманнобов IELTS имтиҳонидан 8 балл, Тошкент вилоятидаги 58-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Комронбек Искандаров ҳам 8 балл ҳамда Нукус шаҳридаги Президент мактабининг 10-синф ўқувчиси Меҳрибон Нуржанова IELTS имтиҳонидан 8 баллни қўлга киритган эди.