Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Умумий ўрта таълим мактабларида мусиқа маданияти фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган эди.
Унга кўра, 2025 йил 1 мартдан бошлаб мусиқа маданияти фани ўқитувчилари учун назарий ва амалий таълим асосида малака ошириш тизими йўлга қўйилади. Бунда биринчи босқич (тест жараёнлари) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан, иккинчи босқич (амалий (ижодий) имтиҳон Маданият вазирлиги томонидан ташкил этилиши белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти 2024 йил 15 ноябрдаги «Умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний тарбия фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-392-сон қарорида қуйидагилар белгиланган эди:
– Мактабгача ва мактаб вазирлиги Спорт вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига малака тоифалари беришнинг янги тартибини ишлаб чиқиши.
Бунда малака тоифасини бериш қуйидаги икки босқичда амалга оширилади:
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Спорт вазирлиги, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги 2025 йил 1 июлга қадар жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш бўйича миллий баҳолаш тизимини ишлаб чиқсин ва амалиётга жорий этиш чорасини кўриш белгиланган.
