2026 йилги Вазир жамғармасидан устама олувчи номзодлар жорий йилги малака синовлари иштирокчилари орасидан танлаб олинади

2026 йилги Вазир жамғармасидан устама олувчи номзодлар жорий йилги малака синовлари иштирокчилари орасидан танлаб олинади

Вазир жамғармасидан устама бериш тартибига ўзгартириш киритиш бўйича тайёрланаётган Ҳукуматнинг янги қарор лойиҳасига биноан, эндиликда барча педагоглар мазкур устамани олишга даъвогарлик қилиши мумкин.

 

 

Бунинг учун талабгор педагоглар малака тоифаси синовларида қатнашиши лозим. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

 

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тайёрланган ушбу қарор лойиҳасига кўра, келгуси йилдан бошлаб Вазир жамғармаси учун ўтказиладиган биринчи босқич (тест) синовлари ўтказилмайди.

 

 

Кейинги босқичга номзодлар сифатида малака синовларининг биринчи босқич натижаларига кўра умумий баллнинг камида 80 фоизини қўлга киритган фан ўқитувчилари ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари орасидан энг юқори натижани кўрсатган учта номзод танлаб олинади (ҳудудлар кесимида фан йўналишлари бўйича тақсимланган ҳар битта квота учун).

 

 

2026 йилги Вазир жамғармасидан устама олувчи номзодлар жорий йилги малака синовлари иштирокчилари орасидан танлаб олинади.

 

 

Январь июнь ойларида ўтказиладиган аттестацияда иштирок этиш учун юборилаётган мурожаатлар:

 

 

– Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг pedkadr.uzedu.uz платформаси;

 

– Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz;

 

– Давлат хизматлари марказлари орқали 2025 йил 1 мартга қадар қабул қилинади.