Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 январдаги 54-сон қарорига мувофиқ 2025 йил 1 мартдан бошлаб барча давлат органлари ва ташкилотларининг веб-сайтлари ягона платформага ўтказилиши белгиланди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг расмий uzedu.uz веб-сайти ягона gov.uz платформасига ўтказилганидан сўнг бир ҳафта муддатда ушбу домен манзиллари ҳамда веб-сайт ва ундаги маълумотларни сақлаб қолган ҳолда, ягона gov.uz платформадаги расмий веб-сайт манзилига йўналтирилади ёки вазирликнинг uzedu.uz сайти фаолияти тўхтатилади.
Аслида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йил ноябрь ойидан бошлаб Давлат органлари ахборот ресурсларининг ягона платформасига уланганди.
Аммо вазирлик фаолиятига оид асосий янгиликларга uzedu.uz сайтига ҳавола кўрсатиб келинаётганди. Вазирлар Маҳкамасининг 54-сон қарори қабул қилинганидан сўнг вазирлик янгиликларига gov.uz/uzedu сайтига ҳавола кўрсатиб келинмоқда.
Айни вақтда gov.uz/uzedu сайтида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг барча маълумотлари шакллантирилган. 2025 йил 1 мартдан бошлаб вазирлик веб-сайти ягона платформага ўтказилади.
