«Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида низом»нинг иловасига кўра, баҳорги семестр бўйича (халқ тилида қишки перевод) аризалар натижаси фуқарога 25 январдан 15 февралгача муддат оралиғида маълум қилинади.
Демак, «қишки перевод» натижаси эълон қилинишининг сўнгги куни 15 февраль ҳисобланиб, якуний санагача 8 кун мухлат қолди.
