Деҳқонобод туман ихтисослаштирилган мактабининг 11-синф ўқувчиси Дилҳаёт Ғаффарова ўзи танлаган ОТМ йўналиши бўйича Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг барча сертификатларига эга бўлди.
У ўзбек тили ва адабиёти, тарих, инглиз тили умумтаълим фанларидан жами 176,1 балл тўплаган.
Бундан аввал, Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактабининг 11-синф ўқувчиси Моҳинур Араббоева ҳамда Эркин Воҳидов номидаги ижод мактабининг 11-синф ўқувчиси Камолахон Арабжонова ўзлари танлаган ОТМ йўналиши бўйича агентликнинг барча сертификатларини қўлга киритишган эди.
