Санэпидқўмита таълим муассасаларида текширувлар давом этаётганини маълум қилди

Санэпидқўмита таълим муассасаларида текширувлар давом этаётганини маълум қилди

 

Санэпидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси Олмазор туман бўлими ходимлари томонидан 181- ва 233-сонли мактабгача таълим ташкилотларининг Санитария қоида ва меъёрларига жавоб бериши ҳамда ўқувчилар ўртасида юқумли касалликларни олдини олиш чора-тадбирлари олиб борилаётганлиги юзасидан назорат олиб борилди. Бу ҳақда Санэпидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

 

 

181-сонли мактабгача таълим ташкилотида олиб борилган назорат давомида:

 

 

➖сабзавот сақлаш омборхонаси жорий таъмирга муҳтож бўлиб, айрим маҳсулотлар ерда сақланаётгани;

 

➖музлатгичларда маҳсулот сақлаш қоидалари бузилгани;

 

➖таомномада тушликка кисель ёзилган бўлиб, лекин компот берилганлиги аниқланган.

 

 

233-сонли мактабгача таълим ташкилотида эса:

 

 

➖ташкилот ошхонаси ва омборхонасининг таъмирга муҳтожлиги;

 

➖маҳсулотга ишлов бериш столлари етишмаслиги ва ўз ўрнида ишлатилмаётгани;

 

➖музлатгичлар бир қанча вақт давомида тозаланмагани;

 

➖сифати ўтган мураббо сақланаётгани маълум бўлган.