«Cyber university» давлат университети ташкил этилади

«Cyber university» давлат университети ташкил этилади

«Cyber university» давлат университетини ташкил этиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 20 январдаги ПҚ-14-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, университетнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:

– ахборотни ҳимоялаш, ахборот ва киберхавфсизлик, рақамли технологиялар ва рақамли иқтисодиёт, сунъий интеллектга асосланган автоматлаштирилган ахборот-тахдилий тизимларни яратиш, робототехника ва бошқа турдош соҳалар бўйича кадрлар тайёрлаш;

– рақамли технологиялар соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

– ўқув жараёнини илғор хорижий тажриба ва замонавий таълим технологиялари асосида ташкил этиш ҳамда очиқ ахборот-таълим муҳитининг ривожланишига кўмаклашиш;

– ёшларнинг билим олиши ва касб эгаллашига қўшимча шарт- шароитлар яратиш, давлат органлари, корхоналари ҳамда бошқа ташкилотларни кадрлар билан таъминлашда саралаш ва қамровни кенгайтириш;

– ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга оширишда етакчи республика ва хорижий олий таълим ҳамда илмий-тадқиқот ташкилотлари, рақамли технологиялар ишлаб чиқувчилари ва истеъмолчилари, бошқа соҳавий корхоналар билан ҳамкорлик қилиш;

– тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув- методик адабиётларни яратиш, талабалар ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда фундаментал, илмий ва амалий тадқиқотлар олиб бориш.