2025 йил январь июнь ойларидаги аттестациясида қатнашиш учун аризалар юбориш бўйича йўриқнома

2025 йил январь июнь ойларидаги аттестациясида қатнашиш учун аризалар юбориш бўйича йўриқнома

pedagog.uzedu.uz платформаси бу педагогларни аттестация касбий сертификат олиш ва бошқа танловларда иштирок этиш учун ариза юбориш олинган сертификатларни кўриш ҳамда бошқа амалларни бажариш имконини берувчи тизим ҳисобланади.

 

 

Тизимга кириш учун ONE ID дастуридан фойдаланилади. Фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар тизимга кириши мумкин. Тизимга кирганда автоматик равишда профиль бўлими очилади. Ушбу бўлимда педагог ўзининг шахсий маълумотлари, иш жойи ва контактларини кўриши ва таҳрирлаши мумкин.

 

 

«Сертификатларим бўлими» педагог томонидан олинган барча сертификатлар ва уларнинг маълумотлари кўрсатилади. ҚР кодни сканерлаш орқали сертификатнинг ҳақиқийлигини текшириш мумкин.

 

 

Танловларда иштирок этиш учун «Аризалар бўлими» га ўтилади. Ушбу бўлимда педагог томонидан юборилган барча аризалар ва уларнинг тафсилотлари акс этади.

 

 

Янги ариза юбориш учун «ариза юбориш» тугмаси босилади. Очилган ойнада педагог учун мавжуд танловлар рўйхати кўрсатилади. Аттестацияда иштирок этиш учун «аттестация танлови» танланади ва «кейинги» тугмаси босилади. Ариза шаклида шахсий маълумотлар ва ташкилот маълумотлари автоматик тўлдирилади. Агар педагог бир нечта муассасада фаолият юритаётган бўлса у муассасани танлаши мумкин.

 

 

Фан ва тил танланганидан сўнг, педагогнинг тоифа сертификати мавжуд бўлса тизимда унинг амалдаги тоифаси ва сертификат маълумотлари автоматик кўрсатилади. Агар сертификат тизимда акс этмаса педагог ҳудудий бошқармага мурожаат қилиши керак.

 

 

Педагог мутахассис бўлса, амалдаги тоифаси танловида «мутахассис» белгисини танлаши керак. Танланган фан ва тоифа асосида аттестация тури автоматик тарзда тўлдирилади, фақат тўғридан тўғри шаклда ариза берувчилар аттестация турини ўзгартириши мумкин.

 

 

Шунингдек, «қўшимча маълумот», «қайта алоқа учун телефон рақами» ва «электрон почта манзили»ни тўлдириш шарт.

 

 

Ариза муваффақиятли юборилгандан сўнг аттестация тури навбатдан ташқари аттестация бўлган педагоглар тўловни амалга ошириши талаб этилади. Тўловни амалга ошириш учун ариза ёнида «тўлов қилиш» тугмаси босилади ва мос тўлов усули танланади.

 

Навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиш учун БҲМнинг бир баравари миқдорида тўлов қилинади. Бунда тўлов миқдори қуйидагича:

– давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда БҲМнинг 100 фоизини (ҳозирги кунда 375.000 сўм);

pedkadr.uzedu.uz ёки pedagog.uzedu.uz – платформаси орқали мурожаат этилганда, БҲМнинг 90 фоизини (ҳозирги кунда 337.500 сўм);

– Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда, мурожаат этилганда БҲМнинг 90 фоизини (ҳозирги кунда 337.500 сўм) ташкил этади.

Эслатма! Навбатдаги-мажбурий аттестацияда иштирок этганда тўлов қилинмайди.

 

 

Бундан ташқари қўшимча квитанция орқали тўлов ҳужжатларини тизимга юклаш имконияти мавжуд. Юборилган аризани бекор қилиш учун «бекор қилиш» тугмаси босилади. Очилган ойнада бекор қилиш сабаби ихтиёрий тарзда тўлдирилади ва «бекор қилиш тугмаси» босилади.

 

 

Эслатма! Тўлов қилинган аризалар бекор қилинса тўлов суммаси қайтарилмайди. Агар аттестация ёки бошқа танловлар бўйича шикоят мавжуд бўлса «апелляция бўлими» ариза юбориш мумкин.

 

 

Эслатма! Апелляция аризаси тест синовларида қатнашган кундан бошлаб ўн кун ичида юборилиши шарт!

 

Батафсил видеода: