Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 11.12.2024 йилдаги 03-14-3735-сонли хати билан «Умумтаълим муассасаларида фаолият олиб бораётган ходимларнинг олган малака тоифалари фанлар кесимида татбиқ этилиши бўйича» маълумот тақдим этилди.
Шунингдек, 5-11-синфларда «Тарбия» фанидан дарс берадиган «Тарих», «Миллий истиқлол ғояси ва ҳуқуқ»
мутахассислигига эга ўқитувчиларга «Тарбия» фанидан малака тоифаси бўлмаган ҳолларда амалдаги
малака тоифасига татбиқ этилиши белгиланган.
Бунда, «Тарбия» фанидан дарс ўтиш ҳуқуқига эга бўлган ўқитувчиларда бир вақтнинг ўзида «Тарбия»
ҳамда тегишли фанлардан малака тоифалари бўлса, бунда «Тарбия» фанидан дарс берганда фақатгина ушбу
фан бўйича малака тоифаси татбиқ этилади.



