«Болалар боғчаси» ахборот тизими юритилади

«Болалар боғчаси» ахборот тизими юритилади

Ҳукуматнинг «Мактабгача таълим тизимини рақамлаштириш ва мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

 

Унга кўра 2025 йил 1 февралдан бошлаб тажриба-синов тариқасида Тошкент шаҳридаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида, 2025 йил 1 июлдан бошлаб эса барча давлат МТТларида:

 

– ходимлар ва тарбияланувчиларнинг электрон давоматини юритиш;

 

– иш вақти табелларини шакллантириш;

 

– тарбияланувчиларнинг озиқ-овқат харажатларини натура шаклида ҳисоблаш;

 

– ота-оналар тўлови ва бошқа тўловларни амалга ошириш

 

– «Болалар боғчаси» ахборот тизими орқали амалга оширилади.

 

2025 йил 1 июлдан бошлаб ота-оналар тўлови ҳамда бошқа тўловлар ҳақидаги маълумотлар «Болалар боғчаси» ахборот тизимида автоматик тарзда қайд этилади.