ЧСБ ва БСБ синовларида иштирок эта олмаган ўқувчилар қайта имтиҳондан ўтказиладими?

ЧСБ ва БСБ синовларида иштирок эта олмаган ўқувчилар қайта имтиҳондан ўтказиладими?

Узрли сабабларга кўра ЧСБ ва БСБ синовларида иштирок эта олмаган ўқувчиларга ушбу имтиҳонларни топшириш учун қайта имконият бериладими? Синовларда ўз вақтида иштирок этмаганларнинг бали камайтириладими?

 

Ушбу ва шунга ўхшаш саволларга Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Сардор Ражабов жавоб берди.

 

«Узрли сабабларга кўра ЧСБ ва БСБ синовларида иштирок эта олмаган ўқувчиларга имтиҳонни қайта топшириш учун имконият берилади, шунингдек, уларнинг йиққан баллидан камайтирилмайди. Ўқувчи имтиҳонда неча баллни йиғса, шу балл қўйилади», – дейди Сардор Ражабов

 

Эслатма! «Янги баҳолаш тизимига доир вазирликдан 3 саволга 3 жавоб» номи остида янги баҳолаш тизимига оид муҳим саволларга жавоб берилган мақолани ҳам эълон қилган эдик.