10-синф ўқувчиси IELTS дан 8 баллик сертификатни қўлга киритди

10-синф ўқувчиси IELTS дан 8 баллик сертификатни қўлга киритди

Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт туманидаги 331-сонли умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси Рустам Неъматов IELTS халқаро имтиҳонидан 8 баллик сертификатга эга бўлди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

 

Ўқиб тушуниш (Reading) — 8.5

 

Тинглаб тушуниш (Listening) — 9

 

Гапириш (Speaking) — 7.5

 

Ёзиш (Writing) — 6.5

 

Бундан аввал, андижонлик 4-синф ўқувчиси IELTS дан 7 балл, 10-синф ўқувчи қиз 8.5 балл ва Тошкент вилоятидан мактаб ўқувчиси 8 баллни қўлга киритган эди.