Миллий сертификатга эга ўқитувчилар дарс тақсимотида устунликка эга бўладими?

Миллий сертификатга эга ўқитувчилар дарс тақсимотида устунликка эга бўладими?

Бу ҳолатда “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомнинг (рўйхат рақами 3271) 15 ва 16-бандлари дарс тақсимотига нисбатан қўлланилади.

Низомнинг 15-бандига чет тили ва STEAM фанларидан мутахассислиги бўйича халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар (ТЕСОЛ Level 5, CEFR B2, IELTS 6 ва ундан юқори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган бошқа сертификатлар) 3-поғонада қайд этилган.

 

Эътибор берган бўлсангиз, қоидада STEAM фанлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган бошқа сертификатлар келтирилган. Мазкур низом 16-бандига кўра дарс тақсимотида устувор кетма-кетлик инобатга олинади.

 

Демак, миллий ёки халқаро сертификатга эга ўқитувчилар тоифаси бор ўқитувчилардан ҳам кўпроқ дарс олишга ҳақли.