Байрамда ўқитувчилар неча фоиз устама олишади?

Байрамда ўқитувчилар неча фоиз устама олишади?

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 29-бандида умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимлари фақат «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан Жамғарманинг мавжуд маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача миқдорида мукофотланиши мумкинлиги қайд этилган.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Бунда, мукофот пули миқдорини ҳисоблашда ўқитувчининг ойлик маоши эмас, балки меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги ПФ-108-сон Фармони билан 2024 йил 1 октябрдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 1 млн 155 минг сўм этиб белгиланган.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Аммо умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан, раҳбар ходимларини мукофотлаш тўғрисида Ишчи гуруҳ қарори ҳамда мактаб директорининг буйруғи сентябрь ойида имзоланади.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Шундан келиб чиқиб, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори эса расман 2024 йил 1 октябрдан бошлаб оширилади, яъни 1 млн 155 минг сўм ҳисобланади.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Ҳозирги кунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 млн 50 минг сўмни ташкил этиб, унинг 50 фоизи миқдори 525 минг сўмни ташкил этади.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Шу сабабли, умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан, раҳбар ходимларини мукофотлаш тўғрисидаги Ишчи гуруҳ қарори ҳамда мактаб директорининг буйруғи сентябрь ойида имзоланишини инобатга олган ҳолда мукофот пули миқдорини 525 минг сўм бўлиши мумкин.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠