География ва иқтисодий билим асослари йўналиши битирувчилари қандай касбларни эгаллашлари мумкин?

География ва иқтисодий билим асослари йўналиши битирувчилари қандай касбларни эгаллашлари мумкин?

География ва иқтисодий билим асослари йўналиши битирувчилари қуйидаги касбий фаолият соҳалари бўйича ишлашлари мумкин:

 

Умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчиси касб стандартига мувофиқ умумий ўрта таълимда география, иқтисодий билим асослари ҳамда тадбиркорлик асослари фанлари ўқитувчилари мақомида педагогик фаолият олиб бориш;

 

Ўрта махсус ва профессионал таълимда география, иқтисодий билим асослари ҳамда тадбиркорлик асослари фанлари ўқитувчилари сифатида педагогик фаолият олиб бориш;

 

Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси ва тармоқ илмий-тадқиқот институтларида ҳамда мустақил тадқиқотчи сифатида илмий-педагогик тадқиқот ишлари билан шуғулланиш;

 

Умумий ўрта таълим мактаби директори касб стандартига мувофиқ таълим муассасасини бошқариш;

 

Умумий ўрта таълим мактаби, профессионал таълим муассасалари, олий таълим муассасаларида лаборант;

 

Кабинет мудири.