Қизиқарли маълумотлар

ЧСБ имтиҳонларида сарфланаётган материаллар учун ота-оналардан пул маблағлари талаб этилмайди — вазирлик

Хабарингиз бор, 2024-2025-ўқув йилида Ўзбекистондаги 1500 та мактабда янги баҳолаш тартиби жорий қилинди ва айни вақтда ушбу таълим муассасаларида ўқувчиларнинг билим даражаси мазкур тизим асосида баҳоланмоқда.     Шу ўринда янги баҳолаш тизими бўйича педагоглар ва ота-оналардан келиб тушаётган айрим
ЧСБ имтиҳонларида сарфланаётган материаллар учун ота-оналардан пул маблағлари талаб этилмайди — вазирлик
Эртадан касбий(ижодий) имтиҳонлар бошланади: нималарни билиш керак?

Эртадан касбий(ижодий) имтиҳонлар бошланади: нималарни билиш керак?

Жорий йил олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари июл ойида бўлиб ўтганидан сўнг талабалар ўқишини хорижий давлатлардаги, шунингдек, Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг алоҳида иқтидор талаб этадиган йўналишларига кўчириш бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар 16–17-август кунлари бўлиб ўтиши белгиланди. Президент фармонига мувофиқ, жорий йил олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари июл-август ойларида ўтказилиши белгиланган. Шунга кўра, дастлаб касбий/ижодий имтиҳонлар 53 та олий таълим муассасасида 5–19-июл кунлари ўтказилиши тасдиқланди. Яъни эртадан бошлаб белгиланган Олий таълим муассасаларида спорт, санъат, журналистика каби алоҳида иқтидор талаб этадиган йўналишларда касбий/ижодий имтиҳонлар бошланади. Ижодий имтиҳон топширадиган абитуриентлардан ҳужжат топширишда ўз телефон рақамлари ва манзил ҳақидаги маълумотларни аниқ кўрсатишлари талаб этилади. Чунки имтиҳон саналари ҳақида улар билан боғланган ҳолда маълумот етказилади. Шунингдек, абитуриентларнинг ўзлари ҳам олий ўқув юрти веб-сайтини кузатиб боришлари керак бўлади. Имтиҳонга кириш учун рухсатномаларни қаердан олиш мумкин? Рухсатнома абитуриентнинг my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинетида шакллантирилади. Абитуриент рухсатномасида имтиҳонлар ўтказиладиган манзил, куни ва вақти тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлади. Ҳозирда касбий/ижодий имтиҳонларга кирадиган абитуриентлар шахсий кабинетларидан рухсатномаларни юклаб олишлари мумкин. Тест синовларига кириш учун рухсатномалар ҳам my.uzbmb.uz сайтида шакллантирилмоқда. Жараён якунлангандан сўнг, абитуриентлар шахсий кабинетидан юклаб олишлари мумкин бўлади. Имтиҳонга кечикиш мумкин эмас. Имтиҳонларнинг бошланиш аниқ вақти абитуриент рухсатномасида ёзилган бўлади. Шу боис, абитуриентлардан рухсатномада белгиланган муддат ва манзилга имтиҳон бошланишидан бир соат олдин етиб боришлари сўралади. Тест синови куни айрим сабабларга кўра бошқа вилоятда бўлиб қолган абитуриент ўша вилоятда тест синовидан ўтса бўладими? Йўқ, абитуриент онлайн рўйхатдан ўтиш вақтида қайси вилоятни белгилаган бўлса, айни шу ҳудудда ташкил этилган имтиҳонда қатнашиши мумкин. Боиси, шу абитуриент учун тест материаллари айни у белгилаган ҳудуд учун ажратилган бўлади ва уни алмаштириш имкони мавжуд эмас. Мазкур фармон билан, шунингдек, 2024−2025 ўқув йилидан давлат буюртмаси параметрларини давлат ОТМлари кесимида тақсимлаш амалиёти бекор қилинади. Параметрлар бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кундузги таълим шаклида тасдиқланади.

ЧСБ имтиҳонларида сарфланаётган материаллар учун ота-оналардан пул маблағлари талаб этилмайди — вазирлик

ЧСБ имтиҳонларида сарфланаётган материаллар учун ота-оналардан пул маблағлари талаб этилмайди — вазирлик

Хабарингиз бор, 2024-2025-ўқув йилида Ўзбекистондаги 1500 та мактабда янги баҳолаш тартиби жорий қилинди ва айни вақтда ушбу таълим муассасаларида ўқувчиларнинг билим даражаси мазкур тизим асосида баҳоланмоқда.     Шу ўринда янги баҳолаш тизими бўйича педагоглар ва ота-оналардан келиб тушаётган айрим саволларга Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги жавоб берган.     1-савол: Биз турли ижтимоий тармоқ саҳифалари […]

Чет эл олийгоҳлари учун грант ютишда нималарга амал қилиш керак?

Чет эл олийгоҳлари учун грант ютишда нималарга амал қилиш керак?

Ҳозирги вақтда жуда кўпчиликни “Қандай қилиб чет элда грант асосида ўқишим мумкин?”, “Бунинг учун нималар талаб қилинади?”, “ИЭЛТСдан юқори балл олсам грант юта оламанми?” ёки “Грант ютиш учун баҳолар аҳамиятлими?” деган саволлар қийнайди. Ушбу мақола орқали бу саволларга имкони борича қисқа ва аниқ жавоб беришга ҳаракат қиламиз. Дастлаб, чет эл грантларининг турлари ва уларнинг фарқлари […]

Чет тили ўқитувчилари ишда қолиш ёки ишга кириш учун қуйидаги сертификатлардан бирини олиши керак!

Чет тили ўқитувчилари ишда қолиш ёки ишга кириш учун қуйидаги сертификатлардан бирини олиши керак!

Хорижий тил ўқитувчилари иш фаолиятини давом эттириш ёки янги ишга жойлашиш учун қуйидаги сертификатлардан бирига эга бўлиши талаб этилади.   2024/2025-ўқув йилига қадар барча хорижий тил ўқитувчилари Олий таълим, фан ва инновациялар ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирликларининг 2024 йил 29 майдаги №3515-сон қарорига мувофиқ 1-иловада келтирилган миллий ёки халқаро сертификатлардан камида B2 даражасига эга […]

Ўқувчиси олимпиадада паст балл олган ўқитувчиларга “хайфсан” берилиши тўғрими?

Ўқувчиси олимпиадада паст балл олган ўқитувчиларга “хайфсан” берилиши тўғрими?

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 16 октабрдаги 334-сонли буйруғига 43 – иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) ходимларининг лавозим йўриқномаларига мувофиқ ўқитувчининг лавозим мажбурияти белгиланган бўлиб, улардан бири ўқувчиларни ўз фани бўйича фанлар олимпиадалари, турли танловлар ва мусобақаларга тайёрлаш ҳисобланади.   Агар ўқитувчи ўқувчини олимпиадага тайёрлашда ўзига боғлиқ бўлган барча […]

Ўқувчилар таълим муассасаси ҳудудида қандай талабларга риоя қилиши керак?

Ўқувчилар таълим муассасаси ҳудудида қандай талабларга риоя қилиши керак?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 августдаги 282-сонли буйруғига асосан, таълим муассасасининг биноси ва унинг ҳудудида ўқувчиларга қўйиладиган талаблар:     – дарс жадвалида кўрсатилган фанлар бўйича барча дарсликлар ва ўқув қуроллари сиғадиган ўқувчи учун мос бўлган сумкадан фойдаланиш;   – таълим муассасасига машғулотлар бошланишидан 10-15 дақиқа олдин, мактаб уставида белгиланган ўқувчилар либосида […]

Ўқувчилар мактабга телефон олиб бориши мумкинми?

Ўқувчилар мактабга телефон олиб бориши мумкинми?

Вазирлар Маҳкамасининг 2012-йил 21-майдаги 139-сон қарорига кўра таълим муассасаларида ўтказиладиган ўқув машғулотлари ва тадбирлар (сафланиш, тарбиявий соатлар, байрам, спорт тадбирлари ва шу кабилар) бошланишидан олдин таълим олувчилар:   -телефонини ўчириб қўйиши; -телефонини портфели, сумкаси ва шу кабиларга солиб қўйиши шартлиги белгиланган.   Шундай экан ҳар бир ўқувчи мактаб ҳудудига кирганда юқоридаги ҳаракатларни амалга ошириши шарт. […]

Ўқитувчиларни навбатчиликка қўйиш мумкинми?

Ўқитувчиларни навбатчиликка қўйиш мумкинми?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 – декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятларига асосан ўқитувчининг лавозим мажбуриятлари ичида бундай мажбурият йўқ.   Демак, бу ҳолатда иш берувчи ходимга бу мажбуриятни юклаши ҳуқуқий жиҳатдан асосга эга эмас.   Меҳнат кодекси кодекс 115-моддасига кўра […]

Ўқитувчилар учун қайси фанлардан дафтар текширишга пул тўланади?

Ўқитувчилар учун қайси фанлардан дафтар текширишга пул тўланади?

2005 йил 21 декабрдаги 275-сонли Вазирлар Маҳкамаси қарорига биноан (Ҳозирги вақтда мазкур ҳужжатга ўзгартириш киритилмоқда) умумтаълим мактаблари ўқитувчиларига дафтарлар ва ёзма ишларни текшириш учун маошларининг 50 фоизи миқдорида қўшимча ҳақ тўланади. Кам комплектли (яъни, синф ёки синф-комплектдаги ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлган) мактабларда эса бу миқдор энг кам ойлик иш ҳақининг 25 фоизини ташкил этади. […]

Телеграм каналга аъзо бўлган ҳолда янгиликлар тўғридан-тўғри хабардор бўлинг!

Хамкорларимиз