Сўнгги янгиликлар - Ta’lim xabarlari

Сўнгги янгиликлар

Чет тили имтиҳони ўтказилиш саналари эълон қилинди

Хабарингиз бор, чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича имтиҳонлар санаси 27–29-сентабрдан 22-сентабрга ўзгартирилган эди. Шунга кўра имтиҳон санаси сифатида 27–29-сентабрни танлаган талабгорлар учун ҳам тест синовлари қуйидаги саналарда бўлиб ўтади:   –тест синовининг ёзма қисми — 22-сентабр куни;   –гапириш
Чет тили имтиҳони ўтказилиш саналари эълон қилинди
Аттестацияда биринчи марта иштирок этаётган педагоглар ҳам тўлов қиладиларми?

Аттестацияда биринчи марта иштирок этаётган педагоглар ҳам тўлов қиладиларми?

  Олий таълим муассасасини тамомлаб, иш стажига тўлиқ уч йил тўлмаган педагоглар ўз ихтиёрларига кўра навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этишлари мумкин (бу улар учун биринчи аттестация ҳисобланади).     Педагог кадрлар ҳар беш йилда бир марта навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади.     Илгари аттестациядан ўтмаган ишга янги қабул қилинган педагог кадрларга ёки олий таълим ташкилотларини […]

Имтиёзли таълим кредити кимларга ажратилади?

Имтиёзли таълим кредити кимларга ажратилади?

Имтиёзли таълим кредити Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган барча хорижий, давлат, нодавлат, олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида, шунингдек, қўшма таълим дастурлари бўйича бакалавриат ва магистратура йўналишларида кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ёки қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талабаларга ажратилади.   Кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари (ота-онаси, […]

Талабалар ижара тўловининг қоплаб берилиши учун ҳар ойнинг 7-санасига қадар онлайн ариза беришлари керак

Талабалар ижара тўловининг қоплаб берилиши учун ҳар ойнинг 7-санасига қадар онлайн ариза беришлари керак

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 сентябрдаги 605-сон қарори бу жараёнга асос бўлади.   Ариза бериш қуйидагича амалга оширилади:   1. kontrakt.edu.uz ахборот тизимидан рўйхатдан ўтилади ва шахсий кабинетга кирилади;   2. Шахсий кабинетдан “Ижара тўловлари” бўлими танланади;   3. “Ариза юбориш” тугмаси босилади ва ариза юборилади.   Бунда 1-босқич талабаларидан жорий ўқув йилининг сентябрь ва […]

Умумий ўрта таълим муассасалари учун одоб-ахлоқ қоидалари қандай?

Умумий ўрта таълим муассасалари учун одоб-ахлоқ қоидалари қандай?

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова томонидан 2023 йил 31 августда “Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” ги 282-сонли буйруқ имзоланган. Буйруқ матни ва унга иловалар билан қуйидаги файлда батафсил танишишингиз мумкин: Namunaviy odob-axloq qoidalari

Энди физика ва кимё фани ўқитувчиларига кабинет мудирлиги учун ҳар ой қўшимча ҳақ тўланади

Энди физика ва кимё фани ўқитувчиларига кабинет мудирлиги учун ҳар ой қўшимча ҳақ тўланади

  Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи (30.08.2024 №288) билан умумий ўрта таълим соҳасида бир-бирини такрорловчи самарасиз харажатларни мақбуллаштириш ҳамда Давлат бюджети ҳисобидан ажратилаётган маблағлардан самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида Халқ таълими вазирининг 2019 йил 28 декабрдаги 40б-сон буйруғи билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи […]

Биринчи курсларни университетдаги илк ҳафтада нималар кутяпти?

Биринчи курсларни университетдаги илк ҳафтада нималар кутяпти?

Аввало, янги ўқув йили очилиш тадбири билан биринчи курс талабалари учун танишув дарслари бошланади. Талабаларга факультет ва йўналишлари юзасидан маълумотлар берилади ва гуруҳларга тартибланади. Гуруҳлар учун тутор (гуруҳ раҳбари) тайинланади ва у бевосита талабалар билан ишлайди. Талаба саволлари, таклифлари ва муаммолари юзасидан туторга мурожаат қилиши мумкин.   Бундан ташқари, мактабдаги айрим сўзлар университетда ўзгаради. Масалан: […]

Навбатдан ташқари аттестация учун тўлов миқдори қанча?

Навбатдан ташқари аттестация учун тўлов миқдори қанча?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (17.09.2021 йил 572-сон) қарорига кўра, педагог кадрларни навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.     Тўловлар миқдори:   а) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 фоизи (ҳозирги кунда 340 минг сўм)   б) https://pedkadr.uzedu.uz/ – платфораси […]

Мактаблардаги айрим лавозимлар қисқартирилди

Мактаблардаги айрим лавозимлар қисқартирилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи (30.09.2024 №288) билан умумий ўрта таълим соҳасида бир-бирини такрорловчи самарасиз харажатларни мақбуллаштириш ҳамда Давлат бюджети ҳисобидан ажратилаётган маблағлардан самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида Халқ таълими вазирининг 2019 йил 28 декабрдаги 40б-сон буйруғи билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг […]

Нодавлат университет QS World University Rankings бўйича 60-ўринда турган университет билан ҳамкорлик ўрнатди

Нодавлат университет QS World University Rankings бўйича 60-ўринда турган университет билан ҳамкорлик ўрнатди

Юртимиздаги “University of Business and Science” нодавлат ОТМ Малайзиянинг 1-рақамли олийгоҳи Университи Малая билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйди.   Бу университет QS World University Rankings бўйича 60-ўринни банд қилган.   Мазкур жараёнларда қуйидаги йўналишларга алоҳида эътибор қаратилгани маълум:   – Педагогика соҳасида кадрлар тайёрлашда Ўқитувчилар алмашинуви;   – Ўзаро талабалар алмашинуви;   – Тадқиқотлар ўтказишда […]

Давлат дастури асосида ишлаб чиқилган ўқув-методик материаллар ҳамма боғчаларда ҳам тўлиқ эмас

Давлат дастури асосида ишлаб чиқилган ўқув-методик материаллар ҳамма боғчаларда ҳам тўлиқ эмас

Мактабгача таълимни ривожлантириш, иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўйича тақдимотда, таълим сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар кўриб чиқилди. Давлат дастури асосида ишлаб чиқилган ўқув-методик материаллар ҳамма боғчаларда ҳам тўлиқ эмас. Нодавлат муассасалар интернет манбаларидан фойдаланмоқда. Шунинг учун энди барча дастурлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг веб-сайтида жойлаштирилиши ҳамда ундан бепул фойдаланилиши белгиланмоқда. Илғор хорижий тажрибада […]

Давлатимиз раҳбари мактабгача таълимни такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди

Давлатимиз раҳбари мактабгача таълимни такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди

Тақдимотда иқтидорли ёшлар билан ишлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳам муҳокама қилинди.Сўнгги йилларда бу борада тайёргарлик ва рағбат тизими анча ўзгарди. 2022 йилда ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро фан олимпиадаларида 45 та медаль олган бўлса, бу йил 113 тага етди. Уларни пухта тайёрлаб, натижадорликни ошириш учун халқаро фан олимпиадалари иштирокчиларини 5-8-синфлардан бошлаб саралаб олиш йўлга қўйилади. Ҳар бир фан […]

Супер-контракт бўйича қўшимча тартиблар белгиланди

Супер-контракт бўйича қўшимча тартиблар белгиланди

Давлат комиссияси баёнига кўра, кириш имтиҳонлари натижаси бўйича танловда иштирок этиб, иккинчи-бешинчи бакалавриат таълим йўналишларидан бири бўйича давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентларга ўз хоҳишларига кўра, устуворлиги бўйича танлаган биринчи бакалавриат таълим йўналишида табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга рухсат берилди. Ушбу ҳолатда абитуриент тўплаган бали биринчи таълим йўналишида тўлов-контракт асосидаги ўтиш балидан паст […]

Таълим-бизнес

Телеграм каналга аъзо бўлган ҳолда янгиликлар тўғридан-тўғри хабардор бўлинг!

Хамкорларимиз