Сўнгги янгиликлар
Таянч докторантурада академик таътил олиш мумкинми?
Эртага коллеж ва техникумлар учун йўналиш танлашнинг охирги куни
Олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовларида иштирок этган абитуриентлар 2024 йил 18 августдан 27 августга қадар 10 кун давомида my.uzbmb.uz сайтида коллеж ёки техникум, касб ва мутахассислик ҳамда таълим шаклини танлашлари лозим. Жорий йилда техникум ёки коллежларга алоҳида рўйхатдан ўтиб, имтиҳон топширилмайди. Абитуриентлар фақатгина йўналиш танлаши талаб этилади. Абитуриентлар танлаш муддати […]
Мактабгача таълим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорлари тасдиқланди
2024 йил 1 июндан бошлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларининг олий маълумотли педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари умумий ўрта таълим муассасаларининг тегишли педагог ходимлари базавиу тариф ставкаларининг амалдаги миқдорларига тенглаштирилди. Мазкур базавий тариф ставкаси олий таълим муассасаларининг педагогика йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларнинг 3-4-курсларида ўқиётган шахслар томонидан бажарилган ишлаг учун ҳақ тўлашда қўлланилади.
1-синфлардаги информатика дарсини информатика фани ўқитувчилари эмас, балки бошланғич синф ўқитувчилари ўтади
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 15 май кунги 125-сонли буйруғида айтилишича, “Информатика ва ахборот технологиялари” фани Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрасияси раҳбарининг 2022 йил 10 октябрдаги “Замонавий мактаб дарсликларини тажриба-синовдан ўтказиш ҳамда мактаб таълими сифатини ошириш тўғрисида”ги 14-сонли баёни, Президент Администрасиясининг 2023 йил 27 апрелдаги 08-740-сонли хатига мувофиқ “Информатика ва ахборот технологиялари” фани 1-синфдан […]
Меҳнат таътилидан чақириб олинган ходимларга таътилнинг қолган кунлари учун ҳақ тўланадими?
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги меҳнат таътилидан чақириб олинган ходимларга фойдаланмаган меҳнат таътили кунлари учун ишлаган даврига иш ҳақи тўловларини тўлаб бериш бўйича Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳамда ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларига кўрсатма хати юборди. Унда келтирилишича, Адлия вазирлигидан 2018 йил 17 мартда 2985-сон билан рўйхатга олинган йўриқноманинг 21-бандида ходим […]
Талабалар контаркти давлат ҳисобидан тўлаб берилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, “Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтарига” киритилган ёшлар Ўзбекистондаги ҳар қандай, шу жумладан давлат, хусусий, хорижий ОТМларда, техникум, коллежларда ўқиётган бўлса, контракт бўйича имтиёздан фойдаланиши мумкин. Контракт “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилади. Жамғарма туман (шаҳар)ларда ҳоким бошчилигидаги Васийлик кенгаши томонидан бошқарилади. Кенгашнинг ишчи органи еса туман (шаҳар) […]
Мактаб ўқувчиси қамоққа олинди
Денов туманида вояга етмаган ўсмир суд ажримига асосан қамоққа олинди. У тумандаги 75-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси бўлган. Бу ҳақда Кун.уз нашри хабар қилди. Хабарда келтирилишича, 16 ёшли ўсмир безорилик жиноятини содир этганликда гумонланмоқда. Прокурор судда ўсмир тергов ва суддан яшириниши, очиқда қолса бошқа оғир ёки ўта оғир турдаги жиноятларни содир этиши мумкинлигини айтган. Суд […]
Олий таълим муассасалари ва академик лицейларда янги ўқув йили қачондан бошланади?
Олий таълим муассасаларида янги ўқув йили 9 сентябрь, душанба кунидан бошланади. Бу ҳақда олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 21 августдаги 321-сонли буйруғида белгиланди. Бундан ташқари бошқа профессионал таълим муассасаларида дарслар қуйидаги саналардан бошланади: Академик лицейларда – 4 сентябрь; Касб-ҳунар мактабларида – 4 сентябрь; Коллеж ва техникумларнинг 2- […]
Абитуриентлар нечанчи ўринда турганини кўриши мумкин
Абитуриентлар нечанчи ўринда турганини кўриши мумкин бўлди. mandat.uzbmb.uz сайтида кенгайтирилган қидирув функцияси очилди ва унда ОТМ, тегишли йўналиш, таълим шакли ва тилини танлаган ҳолда якуний мандатда абитуриентларнинг жойлашган жойини кўриш мумкин бўлди. Абитуриентлар нечанчи ўринда турганини қуйидаги телеграм ботлар орқали кўриши мумкин: 👉 @e_uzbmb_mandatbot 👉 @e_uzbmb_mandat1bot 👉 @e_uzbmb_mandat2bot
Иккинчи марта ҳам касбий сертификат ололмаганлар тақдири нима бўлади?
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли (12.02.2024 йил 87-сон) қарорига кўра, узрли сабабларга кўра назорат синовида иштирок эта олмаган ҳамда биринчи маротаба назорат синовида иштирок этиб, ундан ўта олмаган талабгор учун навбатдан ташқари назорат синови ҳар йили янги ўқув йили бошлангунга қадар ташкил этилади. Назорат синови натижаси бўйича 56,7 ва ундан юқори балл тўплаган талабгор назорат […]
Ўқишни кўчириш бўйича ўтказилган тест синовлари юзасидан апеллация аризаларини қабул қилиш бошланди
Апеллация аризалари 27 августга қадар my.uzbmb.uz сайти орқали (талабгорнинг шахсий кабинетида) онлайн тарзда қабул қилинади.
Бакалавриат ва магистратура таълим йўналишлари қисқартирилди – вазирлик
Янги 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб ТОП-300 олийгоҳлар таълим дастурлари асосида олий таълим йўналишлари 40 фоизгача мақбуллаштирилган. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот котиби Назокат Абдуқундузова республика олий ва профессионал ўқув муассасаларининг янги ўқув йилига тайёргарлиги ҳақидаги брифингда маълумот берди. Натижада 306 та бакалавриат таълим йўналиши 183 тага ва 645 та […]
Бугундан тўлов шартномасини олишга онлайн ариза юбориш бошланди
Бугундан барча талабалар (1-курслар ҳам) янги ўқув йили учун тўлов шартномасини олишга онлайн ариза юбориши мумкин. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди. “Бунинг учун kontrakt.edu.uz тизимидан рўйхатдан ўтиб, ортиқча оворагарчиликларсиз онлайн ариза юборинг. Аризалар олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан тасдиқланиб, ҚР-кодли тўлов-шартномаси шакллантирилади. Тасдиқланган шартномани юклаб […]