Сўнгги янгиликлар
Малака (тест) синовларида иштирок этадиган инглиз, корейс, хитой ва япон тиллари ўқитувчилари рўйхати
Кимлар синф раҳбари бўлиши мумкин?
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 27 июндаги 190-сонли буйруғига кўра синф раҳбарлари ўқитувчилар орасидан таълим муассасаси директори томонидан тайинланади ва озод этилади. Синф раҳбари қуйидаги мезонларга асосан танлаб олинади: — камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган; — мактабда асосий ишчи сифатида фаолият олиб бораётган (умумтаълим муассасаларида меҳнатини соатбай (шу […]
Энди ўқувчиларнинг билимлари сунъий интеллектга асосланган платформа орқали баҳоланади
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Сингапур таълим ташкилоти ҳамкорлигида ўқувчиларнинг математика ва табиий фанлардан билимларини сунъий интеллектга асосланган Cerebry платформаси орқали баҳолаш тизими йўлга қўйилди. Ушбу платформадан мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилар компьютер, планшет ёрдамида исталган жойда туриб фойдаланишлари мумкин. Платформа сунъий интеллектга (АИ) асосланган бўлиб, унда берилаётган саволлар ўқувчиларнинг билимига мослашувчан ҳисобланади. […]
Ўқитувчилар иккита фандан дарс бериши мумкинми?
Президентнинг 2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисидаги Фармонига биноан, 2022-2023-ўқув йилидан бошлаб, ўқитувчиларга бир неча фандан дарс бериш имконияти яратилган. Бу ўқитувчиларга ўзаро яқин бўлган таълим йўналишларида қўшимча мутахассислик олиш имконини беради. Ўқитувчилар ўзаро яқин бўлган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича асосий ва қўшимча мутахассислик бериши мумкин. Бу қуйидаги таълим йўналишларини […]
Ўқишини кўчира олмаган нодавлат олийгоҳ талабаси тақдири нима бўлади?
Ўқишни кўчириш имтиҳонларидан етарли балл тўплай олмаган талабалар олдида икки хил танлов бор: Оширилган контракт асосидаги ўқишни кўчириш – бунда талаба етмай қолган бали асосида табақалаштирилган контракт асосида ўқишини кўчириши мумкин. Ўқишини давом эттириш – ўзи таҳсил олаётган нодавлат олийгоҳида ўқишини келган жойидан давом эттириши мумкин. Бунда талаба ўқишини кўчира олмаганлиги сабабли олийгоҳи […]
Педагог ходим малака оширишга онлайн ўқиса бўладими?
Малака оширишга онлайн ўқишим мумкинми, мумкин бўлса кимга мурожаат қилиш керак? Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 17-январдаги 25-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом 64-бандига асосан малака ошириш ихтисослаштирилган таълим ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган табақалаштирилган ишчи ўқув дастурлари бўйича амалга оширилади. Реестр […]
Таълим кредити бериш тартибига ўзгартириш киритилди
Вазирлар Маҳкамасининг (19.09.2024) №-579-сонли қарорига кўра, – 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб таълим кредити иккинчи ва ундан юқори босқич талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи «3» дан паст бўлган тақдирда, тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади, бунда кредит тўлов-контракт суммасининг дастлабки 20 фоизи талаба томонидан тўлангандан кейин ажратилади; – «3» ва […]
Коллеж ва техникумларда қўшимча қабул очилди – вазирлик
Коллеж ва техникумларда ўқишни хоҳловчиларга қўшимча имконият берилмоқда. Бунинг учун 25 сентябрга қадар my.uzbmb.uz орқали онлайн ёки бевосита таълим муассасасининг ўзига мурожаат қилишлари лозим Вазирлик хабарига кўра, 2024/2025-ўқув йили учун коллеж ва техникумларга қабул қилиш бўйича қуйидаги имкониятлар тақдим этилмоқда: – бўш ўринлари (вакант) мавжуд бўлган коллеж ва техникумларга абитуриентлар тест натижалари […]
Фан номзоди ва фан доктори бир вақтнинг ўзида нечта талабгорга раҳбар бўла олади?
Фан доктори бир вақтнинг ўзида тўрттадан кўп бўлмаган изланувчиларга илмий раҳбар ва консультант бўлиши мумкин. Сўнгги уч йилда изланувчилари ўз вақтида ҳимоя қилган илмий раҳбар ва илмий консультантларга илмий ёки таълим ташкилотларининг коллегиал органи хулосаси асосида олтитадан кўп бўлмаган изланувчилар бириктирилиши мумкин. Илмий унвони бўлган фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) бир вақтнинг […]
«Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси» танлови ғолиблари қандай тақдирланади?
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқитувчиларнинг таълим сифатини оширишга қаратилган инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг педагогик фаолиятини рағбатлантириш мақсадида «Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси» танловини эълон қилганлиги ҳақида хабар қилган эдик. Танловда умумий ўрта таълим мактабларининг она тили ва ўзбек тили фани ўқитувчилари «Мен тавсия этаман…» номли видео-тақдимотлари билан иштирок этишлари мумкин. […]
Ўқувчилар таълим муассасасида телефон қувватлаши тақиқланади
“Ҳуқуқий ахборот” канали маълумот беришича, таълим муассасаси ҳудудида уяли алоқа воситаси билан боғлиқ қуйидаги нарсалар тақиқланади: Телефонини бўйнига осиб олиш, кўкрак чўнтакларида сақлаш; Телефон аккумуляторини қувватлаш учун таълим муассасаси электр тармоқларига улаш; телефони ёрдамида атрофдагиларга зўравонлик, шафқатсизлик, порнографияни тарғиб қилувчи видео ва суратларни намойиш қилиш; таълим муассасасининг нуфузига, шу жумладан зўравонлик […]
Урганч давлат университети давлат харидларида қарийб 30 млрд сўмлик қонун бузилишига йўл қўйган – Рақобат қўмитаси
Рақобат қўмитаси томонидан Урганч давлат университетининг талабалар турар жойи биноси қурилиши бўйича тендер савдоси қонунга зид деб топилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди. Унга кўра, Рақобат қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси вилоят прокуратурасининг топшириғига асосан Урганч давлат университети томонидан давлат хусусий шерикчилиги асосида 7 қаватли, 600 ўринли талабалар турар жойи биноси […]
Педагогика ва психология таълим йўналиши битирувчилари қаерларда ишлашлари мумкин?
Педагогика ва психология – таълим ва тарбия муаммоларини тадқиқ қиладиган психология соҳаси. У шахснинг мақсадга мувофиқ ривожланишини, билиш фаолиятининг ва инсонда ижтимоий ижобий сифатларни тарбиялашнинг психологик муаммоларини ўрганади. Ушбу йўналишни тамомлагач қуйидаги ўринларда ишлашлари мумкин: Педагог-психолог: умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицейлар ҳамда касб-ҳунар коллежларида педагог-психолог ва ижтимоий педагог бўлиб ишлаш; Ўқитувчилик: […]