Сўнгги янгиликлар

14 ноябрь куни ўтказиладиган аттестация тестларида иштирок этадиган ўқитувчилар рўйхати

Жорий йилнинг 29 октябридан бошлаб мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагоглари учун ўқув фанларидан малака (тест) синовлари ушбу манзилларда ўтказилиши тўғрисида хабар берган эдик.     Шунингдек, 29 октябрь куни информатика ва ахборот технологиялари, 30-31 октябрь кунлариматематика ва
14 ноябрь куни ўтказиладиган аттестация тестларида иштирок этадиган ўқитувчилар рўйхати
Кечки ёки сиртқи таълим шаклида таҳсил олаётган ходимларга сессия топшириш учун ойлик сақланган таътил берилади

Кечки ёки сиртқи таълим шаклида таҳсил олаётган ходимларга сессия топшириш учун ойлик сақланган таътил берилади

Меҳнат кодексининг 385-моддасига кўра, иш берувчи олий таълим ташкилотларида сиртқи таълим шаклида таҳсил олаётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессиясида иштирок этиш учун таълим ташкилоти жойлашган ерга бориши ва у ердан қайтиб келиши учун йилига бир марта йўлкира ҳақининг эллик фоизидан кам бўлмаган миқдорини тўлайди. Давлат аттестациясидан ўтиш учун худди шундай миқдорда йўлкира ҳақи тўланиши белгиланган.   Лаборатория […]

10-синф ўқувчиси IELTS дан 8,5 балл олди

10-синф ўқувчиси IELTS дан 8,5 балл олди

  Андижон шаҳридаги 43-умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси Дилобар Абдувахобова Халқаро IELTS сетификатида 8,5 баллни қўлга киритди. Бу ҳақда Андижон вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.

Докторантурага қабул жараёни бошланди. Кимларга имтиёз берилади?

Докторантурага қабул жараёни бошланди. Кимларга имтиёз берилади?

Ўзбекистон Республикаси Олий Таълим, Фан ва Инновациялар Вазирлиги томонидан 2024 йил учун стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура ва мақсадли докторантура йўналишларида ҳужжатлар қабул қилиниши ҳақида хабар қилинди.   Жараён Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сонли қарорига мувофиқ тасдиқланган 5 200 та квотага асосан рақамли платформа орқали амалга оширилади.   Шунингдек, илмий тадқиқот билан шуғулланиш истагидаги талабгорлар […]

Аниқ фанлар бўйича миллий сертификат имтиҳони учун талабгорларни рўйхатга олиш бошланди

Аниқ фанлар бўйича миллий сертификат имтиҳони учун талабгорларни рўйхатга олиш бошланди

  Математика, физика, тарих ва география фанлари бўйича миллий сертификат имтиҳони учун талабгорларни рўйхатга олиш бошланди. Рўйхатга олиш жараёнлари 29 сентябрга қадар давом этади.   Тўловлар эса 30 сентябргача амалга оширилиши мумкин.   Ушбу фанлар бўйича тест синовлари 12-13 октябрь кунлари ўтказилади. Миллий сертификат имтиҳонларида иштирок этиш учун талабгорларни рўйхатга олиш мй.гов.уз сайти (Ягона интерактив […]

Болаларни қарғаган тарбиячига чора кўрилди

Болаларни қарғаган тарбиячига чора кўрилди

Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати, 19-сентябр куни Қўшкўпир туманидаги боғчаларнинг бирида тарбиячиларнинг болаларни қарғагани акс этган видеолавҳага расмий муносабат билдирди. “Видеолавҳада акс этган ҳолат жорий йил 18-сентябр куни Қўшкўпир туманидаги 39-сон Давлат мактабгача таълим ташкилотида содир бўлганлиги маълум бўлди.   Ўрганиш давомида мазкур Давлат мактабгача таълим ташкилотининг 2-ўрта гуруҳ тарбиячиси М.Б […]

Кимлар тўлаган контрактининг 12 фоизини қайтариб олиши мумкин?

Кимлар тўлаган контрактининг 12 фоизини қайтариб олиши мумкин?

  Солиқ кодексининг 378-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш учун ўзининг, фарзандларининг, шунингдек йигирма олти ёшга тўлмаган турмуш ўртоғининг контрактини тўлаганда даромад солиғи ундирилмайди. Шундан келиб чиқиб, тўланган контрактнинг 12 фоиз миқдорини қайтариб олиш мумкин.   Мазкур имтиёз солиқ тўловчининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида ўқиш учун тижорат банклари томонидан […]

Психология йўналиши битирувчилари қанерларда ишлашлари мумкин?

Психология йўналиши битирувчилари қанерларда ишлашлари мумкин?

Психология йўналишида таҳсил олган битирувчилар қуйидаги жойларда ишлашлари мумкин:   – корхона, ташкилот ва муассасаларда психологик ёрдам кўрсатиш; – спорт жамоаси тренери ва спортчилари; – психологик хизмат кўрсатиш мижозлари; – шахсий муаммолари билан мурожаат қиладиган патсиэнтлар; – экспериментал психология лабораторияси жиҳозларини ташкиллаштириш ва қўллаш; – савдо ва маиший хизмат кўрсатишдаги психологик муаммоларни ҳал этиш; – […]

Бошқа ўқитувчининг вазифаларини вақтинча бажарган педагог ходимга қўшимча ҳақ тўланадими?

Бошқа ўқитувчининг вазифаларини вақтинча бажарган педагог ходимга қўшимча ҳақ тўланадими?

Меҳнат кодексининг 116-моддасига кўра ходимнинг розилиги билан унга иш кунининг белгиланган давомийлиги мобайнида худди ўша иш берувчида қўшимча ҳақ эвазига меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган асосий иш билан бир қаторда, асосий ишидаги каби айнан ўша касб (лавозим) бўйича ёки бошқа касб (лавозим) бўйича ҳам қўшимча ишни бажариш топширилиши мумкин.   Бу вазиятда педагог ходимларга қўшимча […]

Фарзандини мактабга юбормаган ота оналарга нисбатан жавобгарлик борми?

Фарзандини мактабга юбормаган ота оналарга нисбатан жавобгарлик борми?

Ота-оналар дарс вақтида фарзандининг бошқа ишлар билан машғул бўлишига йўл қўймаслиги ва фарзандининг мунтазам равишда мактабга келишини таъминлаши шарт.   Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунининг 3-моддасига мувофиқ умумий ўрта таълим мажбурийлиги ҳамда 30-моддасига кўра вояга етмаган болаларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари боланинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишлари зарур, ҳамда уларнинг тарбияси, мактабгача, умумий ўрта, […]

Махсус педагогика йўналишини битириб, қаерларда ишлаш мумкин?

Махсус педагогика йўналишини битириб, қаерларда ишлаш мумкин?

  Махсус педагогика (дефектология) йўналиши – соғлом ҳамда ногиронлиги бўлган/имконияти чекланган болалар билан ишлаш учун зарурий педагог кадрларни тайёрлайди.   Махсус педагогика 4 та йўналишни ўз ичига олади:   – олигофренопедагогика (ақлий ривожланиши орқада қолган болалар);   – сурдопедагогика (эшитишида нуқсони бўлган болалар); – тифлопедагогика (кўришида нуқсони бўлган болалар); – логопедия (нутқида нуқсони бўлган болалар). […]

Менежерлик сертификати бор мактаб директорлар қанча устама олади?

Менежерлик сертификати бор мактаб директорлар қанча устама олади?

Ҳукумат қарорига (681-сон, 25.12.2023 й.) кўра, 2024 йил 1 январдан А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институтида мактаб директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ҳамда махсус портал орқали уларга менежерлик сертификатини электрон бериш тизими жорий қилинади.   Низомга мувофиқ, мактабларга фаолият юритаётган директорлар ҳар 5 йилда бир маротаба менежерлик сертификатини […]

Ишлайдиган талабаларга қандай имтиёзлар бор?

Ишлайдиган талабаларга қандай имтиёзлар бор?

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирининг “Олий таълим тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 9-сонли буйруғи 50-бандига мувофиқ, кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган тала­балар ўқишдан бўш вақтларида олий ўқув юрти ва бошқа ташкилотларда меҳнат шартномаси тузган ҳолда ишлаши мумкинлиги белгиланган.   Меҳнат кодексининг 227-моддасига мувофиқ Ишлайдиган талабаларга қуйидаги имтиёзлар берилади:   Қисқартирилган иш ҳафтаси;   Қўшимча пуллик таътиллар; […]

Таълим-бизнес

Телеграм каналга аъзо бўлган ҳолда янгиликлар тўғридан-тўғри хабардор бўлинг!

Хамкорларимиз