Сўнгги янгиликлар
Педагоглар янги мактабга ўтганда таътил пули қандай белгиланади?
Германияда ўқиш учун немис тилини билиш шартми?
Германияда давлат ОТМлари хорижлик талабалар учун ҳам бепул. Лекин ўқишга кириш учун ҳар бир ОТМнинг ўзига хос талаблари ва тил билиш даражаси бор. Тил даражаси қандай бўлиши керак? –Инглиз тили минимум 6,5 даража (ИЭЛТС); –Немис тили эса камида B2 даражада бўлиши керак. Агар Германиядаги давлат университетларида бакалавр даражаси учун ўқишни хоҳласангиз, […]
Устама олаётган ўқитувчилар ҳам 1-октябр байрами муносабати билан мукофот пули олиши мумкинми?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли (2019 йил 30 сентябрдаги 823-сонли) қарорига мувофиқ, умумий ўрта таълим муассасаларининг ходимларини рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган директор жамғармасидан мукофот пули ажратиш имконияти мавжуд. Бу қарорга кўра, педагог, психолог ва кутубхона ходимларига ҳар ойлик устама белгиланади, шунингдек, уларни мукофотлаш жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Низомнинг 29-бандига асосан, барча умумтаълим […]
Магистратурада ҳам ўқишни кўчириш мумкин(ми)?
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 232-бандига мувофиқ хорижий олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида таҳсил олаётган талабалар ўқишини Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кўчирилишига рухсат этилмаслиги белгиланган. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 мартдаги 36-сон қарори билан тасдиқланган Магистратура тўғрисидаги Низомга мувофиқ магистратура талабаларига биринчи ўқув йилининг […]
Камбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилинади
Президент Қарорига кўра, қуйидагилар амалга оширилади: — 2025 йил 1 январдан камбағал оилалар фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли асосда қабул қилинади; — 2025/2026 ўқув йилидан, камбағал оилалар фарзандларининг давлат ОТМ талабалар турар жойларидаги яшаш харажатлари Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади; — 2025 йилдан «Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан камбағал оилаларнинг фарзандлари […]
Ўқишдан четлатилган талабалар бошқа ОТМга ўқишини кўчириши мумкин!
Хорижий давлатларда ва Республикамиздаги нодавлат олийгоҳларда таҳсил олаётган айрим талабалар ўз вақтида тўлов-контракт пулини тўламаганлиги ёки бошқа сабабларга кўра ўқишидан четлатилган ҳолатлар йўқ эмас. Ушбу тоифадаги талабалар ҳам ўқишини давлат ОТМларига кўчириши мумкинми? Бунинг учун талабадан ўқиган даври кўрсатилган транскрипти (ёки академик маълумотнома) ҳамда талабалар сафидан четлатилганлиги тўғрисида буйруқ керак бўлади. Ушбу ҳужжатни ўқишни […]
Пенсия ёшидаги ўқитувчилар ҳафтасига қанча дарс ўтиши мумкин?
Пенсия ёшидаги ўқитувчиларга ҳафтасига қанча дарс берилади? Маълум чегара борми? Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 4-моддасида ҳар ким меҳнат ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилишда тенг имкониятларга эга эканлиги қайд этилган. Шунингдек, меҳнат ва машғулотлар соҳасида камстириш тақиқланган бўлиб, жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқейи, яшаш жойи, динга бўлган […]
Ўқишдан четлатилган талаба қанча муддатда ўқишини тиклай олади?
О’qishdan четлатилган талабалар ўқишини қайта тиклаш муддати қуйидагича белгиланган: 5 йилгача — ректор буйруғи билан; 5 йилдан 10 йилгача — тегишли вазирлик ёки идора қарори асосида; 10 йилдан ортиқ — идоралараро комиссия қарори билан. Ушбу тартиб 2017 йил 20 июндаги Вазирлар Маҳкамасининг 393-сонли қарори билан тасдиқланган низомга асосланади.
Ҳилола Умарова депутатликка сайланса ишдан кетиши мумкин
Ўзбекистондаги парламент сайловлари муносабати билан айрим вазирлар ўз лавозимларидан воз кечиш учун ариза ёзганликлари маълум қилинди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизматига таяниб Uzdiplomat хабар берди. Мактабгача ва мактаб таълими вазири — Ҳилола Умарова; Маданият вазири — Озодбек Назарбеков; Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири — Азиз […]
Олмалиқдаги сувдан заҳарланиш бўйича Ўзсувтаъминот расмий баёнот берди
Олмалиқ шаҳрида жойлашган ихтисослаштирилган Бухоро мактабида 15 сентябрь кунидан 19 сентябрь кунига қадар 12 нафар ўқувчи юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Бу ҳақда олдинроқ хабар берган эдик. Ҳолатни ўрганган Болалар омбудсмани мактаб ўқувчилари мактаб ҳудудидаги филтрланмаган сув истеъмол қилиши натижасида соғлигидан шикоят қилганини маълум қилган. Ҳолат юзасидан “Ўзсувтаъминот” АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов […]
Талабани талаба бўлгани учун ишга олмаслик мумкинми?
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига кўра, талабани ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этиш тақиқланади. МКнинг 119-моддасига биноан, иш берувчилар ишга қабул қилишни асоссиз равишда рад этишлари мумкин эмас. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик кодексининг 49-моддасида ишга қабул қилмаслик ёки меҳнат қонунчилигини бузган мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5-10 баравари миқдорида […]
Тоифа олиш учун неча балл тўплаш керак?
Педагог-ўқитувчилар мажбурий аттестациядан ўтишда меъёрий ҳужжатларда кўрсатилган тартиб бўйича сараланади. Олий малака тоифали ёки бош ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр: –80 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) сақланган; –80 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, биринчи малака тоифасига (етакчи ўқитувчи лавозимига) […]
Олмалиқда ихтисослашган мактаб ўқувчилари сувдан заҳарланган
Олмалиқ шаҳридаги ихтисослашган мактаб ўқувчилари мактаб ҳудудидаги фильтрланмаган сув истеъмол қилиши натижасида соғлиғида шикоят қилиб, жорий йилнинг 15 сентябрь кунидан 19 сентябрь кунига қадар 12 нафар ўқувчи ўткир ичак касаллигига гумон қилиниб, юқумли касалликлар бўлимига мурожаат қилган. Аниқланишича, ҳозирда мактаб ўқувчиларининг соғлиғи ижобий бўлиб, уларнинг 7 нафарига уйида даволанишга жавоб берилган. Ҳолат […]