Сўнгги янгиликлар - Ta’lim xabarlari

Сўнгги янгиликлар

Фан номзоди ва фан доктори бир вақтнинг ўзида нечта талабгорга раҳбар бўла олади?

Фан доктори бир вақтнинг ўзида тўрттадан кўп бўлмаган изланувчиларга илмий раҳбар ва консультант бўлиши мумкин.   Сўнгги уч йилда изланувчилари ўз вақтида ҳимоя қилган илмий раҳбар ва илмий консультантларга илмий ёки таълим ташкилотларининг коллегиал органи хулосаси асосида олтитадан кўп бўлмаган
Фан номзоди ва фан доктори бир вақтнинг ўзида нечта талабгорга раҳбар бўла олади?
Педагог-ходимлар учун намунавий этика қоидалари тасдиқланди

Педагог-ходимлар учун намунавий этика қоидалари тасдиқланди

Мактабгача таълим ташкилоти ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагог-ходимлар учун намунавий этика қоидалари тасдиқланди.   Мазкур қоидалар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларида татбиқ этилади, нодавлат ва бошқа турдаги ўқув муассасалари учун тавсиявий хусусиятга эга. Шунингдек, уларга риоя қилиш таълим-тарбия жараёни иштирокчилари учун таълим муассасалари […]

Миллий гвардия ходими бўлиш учун қандай имтиҳонлардан ўтилади?

Миллий гвардия ходими бўлиш учун қандай имтиҳонлардан ўтилади?

Бунинг учун Миллий гвардия Ҳарбий-техник институтида ўқиш мумкин. Институт курсанти бўлиш учун бир қанча талабларга жавоб бериш керак.   1. Ёшлар ўзларининг яшаш жойидаги мудофаа ишлари бўйича бўлимларга ариза билан, ҳарбий хизматчилар таркибидаги номзодлар ўз хизмат ўташ жойига билдирги билан мурожаат қилади. Номзодлардан аризалар (билдиргилар) йилнинг 1 февралидан 1 апрелигача қабул қилинади.   2. Кейин […]

3 ёшгача фарзанди бор талаба-қизлар масофавий таълим олиши мумкинми?

3 ёшгача фарзанди бор талаба-қизлар масофавий таълим олиши мумкинми?

Жорий йилнинг 28 июнь куни президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан мулоқот қилган эди. Ушбу мулоқотда Президент ёшларни қўллаб-қувватлашга оид бир қатор таклифларни илгари сурган эди. Жумладан, келгусида уч ёшгача фарзанди бор талаба-қизларга масофавий таълим олиш имконияти яратилиши айтилганди.   Бу ҳақда ҳуқуқшунос блогер Хушнудбек Худойбердиев телеграм каналида хабар берди.   “Шунингдек бу таклиф мақомида бўлиб, […]

Қорақалпоғистонлик ёшлар учун қўшимча қабул квоталари тасдиқланди

Қорақалпоғистонлик ёшлар учун қўшимча қабул квоталари тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 августдаги ПФ–213-сон Фармонида қорақалпоғистонлик ёшлар учун қўшимча квота ажратилиши белгиланган.   Мазкур Фармон ижроси юзасидан Давлат комиссиясининг навбатдаги баёни билан Қорақалпоғистонлик ёшлар учун туманлар кесимида тармоқ соҳалари бўйича олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжни инобатга олган ҳолда, бакалавриат таълим йўналишларига базавий тўлов-контракт асосида 10 000 та қўшимча қабул параметри тасдиқланди. […]

Ўқитувчи ўқувчини дарсдан чиқариб юбориши мумкинми?

Ўқитувчи ўқувчини дарсдан чиқариб юбориши мумкинми?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 августдаги “Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 282-сонли буйруғида мазкур меъёрлар белгиланган.   Педагог ва ходимларга таълим муассасасида қуйидагилар тақиқланади:   –жамоа аъзолари ва бошқаларнинг шахсиятини, қадр-қимматини камситиш, руҳий, жисмоний ва бошқа зўравонлик кўрсатиш;   –ўқувчиларни дарс машғулотларидан сабабсиз чиқариб юбориш ёки киритмаслик; […]

Олий таълимдан кейинги таълим нима учун керак?

Олий таълимдан кейинги таълим нима учун керак?

Ўзбекистонда олий таълимдан кейинги таълим 2 хил:   1. Диссертация ҳимоя қилиш ва тегишли фан тармоғи бўйича фалсафа доктори (ПҳД) илмий даражасини беришни назарда тутувчи таянч докторантура;   2. Диссертация ҳимоя қилиш ва тегишли фан тармоғи бўйича фан доктори (Доcтор of Science) илмий даражасини беришни назарда тутувчи докторантура тизимларидан иборат.   Таянч докторантурага магистр даражасига […]

Давлат хизматчиларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши ҳолатларига чек қўйилмоқда – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Давлат хизматчиларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши ҳолатларига чек қўйилмоқда – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан вазирлик ва идоралар, давлат муассасалари ва ташкилотлар ходимларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳолатлари юзасидан ўрганишлар ўтказилган.   Хусусан, Агентлик томонидан Транспорт, Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Маданият вазирликлари ва уларнинг тизим ташкилотлари ўрганилганда уларда фаолият юритаётган 107 нафар бошқарув ходими 116 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келаётганлиги аниқлангани […]

Ўқишни кўчириш имтиҳонидан ўтган талаба олийгоҳга қандай ҳужжатлар тақдим этиши керак?

Ўқишни кўчириш имтиҳонидан ўтган талаба олийгоҳга қандай ҳужжатлар тақдим этиши керак?

Ўқишни кўчириш имтиҳонларидан муваффаққиятли ўтганлар талабаларга олийгоҳ томонидан алоқа хати берилади ва айнан шу ҳужжатда қандай ҳужжатлар олиб келиниши лозимлиги кўрсатилган бўлади, жумладан: 👉 Диплом ёки аттест асл нусхаси; 👉 Транскрипти ёки рейтинг дафтарчаси асл нусхаси; 👉 Академик маълумотнома; 👉 1-курсга қабул қилинганлик бўйича буйруқдан кўчирма; 👉 Курсдан-курсга ўтганлиги тўғрисида буйруқдан кўчирма; 👉 Талабалар сафидан […]

Хусусий олийгоҳ талабалари 3-курсдан бошлаб қонуний тарзда ишлаши мумкин

Хусусий олийгоҳ талабалари 3-курсдан бошлаб қонуний тарзда ишлаши мумкин

Ҳукуматнинг “Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга малакали ўқитувчи-педагогларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан, педагогика йўналишларида кундузги кечки, сиртқи бўлимларининг 3-курсида таҳсил олаётган талабаларга мактабларда дарс бериш ҳуқуқи берилган.   Ушбу тартиб давлат ва нодавлат ОТМ талабалари учун бирдек амал қилади.   Аввалги тартибга биноан талабалар 4-курсдан бошлаб, мактабларда дарс беришлари мумкин эди.

Уй таълимида дарс ўтувчи педагогларнинг мажбуриятлари қандай?

Уй таълимида дарс ўтувчи педагогларнинг мажбуриятлари қандай?

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 638-сон қарорига мувофиқ, уй таълимида дарс ўтувчи педагогнинг мажбурияти қуйидагича:   Ўқувчининг имкониятлари ва тиббий хулосани инобатга олган ҳолда ўқув дастурларининг ўзлаштирилишини таъминлаш;   Ўқувчиларнинг жисмоний ва психик ривожланишини таъминлаш, атроф муҳит ва ижтимоий ҳодисалар ҳақидаги тасаввурларини кенгайтириш;   Ўқувчининг маънавий-ахлоқий сифатларини юксалтириш ҳамда эстетик дид ва ҳис-туйғуларини тарбиялаш; […]

eMaktab.uz платформасида баҳоланмаган дарс учун ўқитувчига ҳақ тўланмайди

eMaktab.uz платформасида баҳоланмаган дарс учун ўқитувчига ҳақ тўланмайди

Ўқувчилар ўз вақтида (9.00-21.00 гача 1 сменали мактаблар учун, жорий кундан эртаси куни 13.00 гача 2 сменали мактаблар учун) баҳоланмаслиги, белгининг қўйилмаслиги ўқитувчини дарс ўтмаганлигини билдиради ва ушбу дарс учун ҳақ тўланмайди.   Синф раҳбари «бир кунлик журнал» да фанлар остидаги «ПР» устунига ҳар кунлик давомат белгиларини қуйидаги тартибда қўйиб боради:   с — ҳеч […]

1 октябрдан бошлаб педагог ходимлар ойлиги оширилади

1 октябрдан бошлаб педагог ходимлар ойлиги оширилади

Президентнинг фармонига кўра, 2024 йил 1-октабрдан бошлаб буджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, «Мурувват» интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилиши белгиланган эди. Оширилган маошлар бўйича ҳисобланганда, умумтаълим мактаби педагог ва бошқа […]

Таълим-бизнес

Телеграм каналга аъзо бўлган ҳолда янгиликлар тўғридан-тўғри хабардор бўлинг!

Хамкорларимиз