Сўнгги янгиликлар
Австралия ҳукумати 16 ёшгача бўлган болаларни ижтимоий тармоқлардан чекламоқчи
Миллий сертификатга эга педагогларга қанча устама тўланади?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги «2022-2026 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида»ги 134-сонли фармонининг 9-бандига кўра, умумтаълим фанлари бўйича миллий сертификатга эга бўлган педагогларга устамалар тўланади. Мазкур қарорга кўра, Билим ва малакани баҳолаш агентлиги томонидан бериладиган қуйидаги сертификатлар учун камида B+ даража олинганда 20 фоиз миқдорида уларнинг таъриф ставкаларига нисбатан […]
Қўшма таълим дастуридан бошқа олийгоҳга ўқишни кўчириш тартиби қандай?
Қўшма таълим дастурлари — Ўзбекистон Республикаси ва хорижий ҳамкор олий таълим ташкилотлари ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ кадрлар тайёрлашни ва битирувчиларига олий маълумот олганлиги тўғрисидаги барча хорижий ҳамкор олий таълим ташкилотлари жойлашган давлатларда тан олинадиган квалификация (диплом) берилишини назарда тутувчи таълим дастури. Қўшма таълим дастури қайси ОТМларда тадбиқ этилиши мумкин? Ушбу дастур […]
Талабалар мактабда неча соатгача дарс беришлари мумкин?
Талабанинг асосий вазифаси таълим олиш ҳисобланади. Шу туфайли талаба фақат дарсдан бўш вақтларидагина ишлашга ҳақли. Анъанавий ёки масофавий шаклда ўқишнинг аҳамияти йўқ. Ҳар икки ҳолатда ҳам асосий вазифа ўқиш. Меҳнат кодексининг 184-моддасига мувофиқ иши юқори даражадаги руҳий, ақлий ва асабий зўриқиш билан боғлиқ бўлган, яъни алоҳида хусусиятга эга бўлган тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқа тоифадаги […]
Халқаро олимпиадалар ғолиблари учун мукофотлар миқдори белгиланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли (30.09.2024 йилдаги 346-сон) қарорига мувофиқ, нуфузли халқаро олимпиадалар, халқаро олимпиадалар ва минтақавий халқаро олимпиадалар учун тўланадиган пул мукофотлари миқдори маълум қилинди. Мазкур қарорга мувофиқ, олимпиадалар ғолиблари ва совриндорларнинг ўқитувчилари ҳамда терма жамоа раҳбарлари қуйидаги миқдорда ажратиладиган бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади: 1-ўрин (олтин медаль): Ғолиб: – Нуфузли халқаро олимпиада: 500 […]
Умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш бўйича қайси давлат органларида ваколат бор?
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 апрелдаги «Мактабгача ва умумтаълим ташкилотлари фаолиятини текшириш ишларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида қуйидагилар умумтаълим муассасалари фаолиятини текширишга ваколатли давлат органлари сифатида қайд этилган: – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи махсус бўлинмалари; – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар […]
Қорақалпоқ тили ва адабиёти, oна тили ва адабиёт, рус тили ва адабиёти, фанлари бўйича миллий сертификат имтиҳони учун талабгорларни рўйхатга олиш бошланди
Она тили ва адабиёт, рус тили ва адабиёти, Қорақалпоқ тили ва адабиёти фанлари бўйича миллий сертификат имтиҳони учун талабгорларни рўйхатга олиш бошланди Рўйхатга олиш жараёнлари 14-20 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Тўловлар эса 21 октябргача амалга оширилиши мумкин. Ушбу фанлар бўйича тест синовлари 2-3 ноябрь кунлари ўтказилади. Миллий сертификат […]
Миллий сертификат имтиҳонлари бўлиб ўтди – Билимни баҳолаш агентлиги
2024 йил 12 октябрь куни математика, физика, тарих ва география фанларидан миллий сертификат имтиҳони бўлиб ўтди. Имтиҳонлар талабгорларга қулай бўлиши учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этилди. Унда жами 5,3 минг нафардан зиёд талабгор иштирок этди ва 10 нафар талабгор тартиб-қоидани бузгани учун тест синовидан четлатилди. Имтиҳон натижалари йигирма бир […]
Магистратура ва докторантурага киришда кимлардан хорижий тил сертификати талаб этилмайди?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.10.2022 йилдаги ПҚ-407-сонли “Ўзбек имо-ишора тили ва брайль алифбосини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига кўра, давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига ўқишга қабул қилишда кўриш, эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган шахслар томонидан хорижий тилни билиш бўйича миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро сертификатни тақдим этиш талаб […]
Аъло кўрсаткичларга эга ўқувчиларга қизил шаҳодатнома ва медаллар топшириш тартиби
Юқори кўрсаткичга эришган ўқувчиларни рағбатлантириш мақсадида, Ўзбекистон умумтаълим муассасалари битирувчилари учун қизил шаҳодатнома ҳамда олтин ва кумуш медаллар топшириш амалиёти йўлга қўйилган. Ушбу мукофотлар таълимдаги юксак натижалари ва намунали хулқ-атвори билан ажралиб турган битирувчиларга тантанали равишда тақдим этилади. 9-синф битирувчилари учун қизил шаҳодатнома бериш шартлари: 7-синфда мусиқа ва тасвирий санъат фанларидан, 8-9-синфларда […]
Синов муддати битирувчи талабаларга ҳам амал қиладими?
Синов муддати узоғи билан уч ой муддатга ходимнинг ишга лаёқатлилигини текшириб кўриш, меҳнат шартномасида келишилган ишни давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида бир қарорга келиши учун тузилади. Бироқ қуйидаги шахслар ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди (МК 84-модда) : -ҳомиладор аёллар; – уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар; -корхона учун белгиланган минимал иш […]
Мактабгача таълим сифати ва самарадорлиги янада оширилади
Президентининг тегишли (30.09.2024 йилдаги ПФ-152-сон) фармонига кўра, 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим ташкилотларида мактабгача таълим йўналиши бўйича дуал таълим шакли жорий этилади. Бундан ташқари, давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини шакллантиришда мактабгача таълим йўналишининг сиртқи ва кечки таълим шакллари бўйича ҳар йили камида 200 та мақсадли қабул квоталари […]
Туркия дарсликларидан «Марказий Осиё» ўрнини «Туркистон» га алмаштирилди
Туркия Миллий таълим вазирлиги тарих дарсликларида сезиларли ўзгаришлар киритилишини эълон қилган. Янги ўқув дастурида «Марказий Осиё» атамаси ўрнига «Туркистон» атамаси қўлланилади. Мутахассислар бу янгилик ёш авлодда турк миллий онгини ва ватанпарварлик туйғусини шакллантиришга қаратилганини таъкидлаган. Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон турк даврини давом эттириш ва Туркиянинг дунё ҳамжамиятидаги ролини мустаҳкамлаш ниятида эканини маълум […]