Сўнгги янгиликлар

«Шартли мижоз» дан 60.000 сўм пул олган қоровул бир йилга озодлиги чекланди

  Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги Нодирабегим кўчасида жойлашган 38-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби (ИДУМ) да ишлаётган қоровул бир йилга озодликдан маҳкум қилинган.   Бунга сабаб, ғаразли ниятларда фоҳишахона ташкил этиш жиноятини содир қилганлиги бўлган.     2024 йил 16 июль куни
«Шартли мижоз» дан 60.000 сўм пул олган қоровул бир йилга озодлиги чекланди
Мактаб директори ҳам “директор жамғармаси”дан моддий ёрдам олишга ҳақлими?

Мактаб директори ҳам “директор жамғармаси”дан моддий ёрдам олишга ҳақлими?

Моддий ёрдам олиш учун ходим шу ташкилотда меҳнат шартномаси асосида ишлаши ва моддий ёрдам олиш учун асос бўладиган ҳолатлар содир бўлиши лозим. Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2022 йилдаги 425-сон қарорига кўра умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам календарь йил давомида икки лавозим маоши (ўқитувчининг тариф ставкаси) миқдоригача:   –ходимнинг ўзи ва яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, […]

Менежерлик сертификати олишга доир муҳим саволларга жавоблар

Менежерлик сертификати олишга доир муҳим саволларга жавоблар

1. Менежерлик сертификати қандай аҳамиятга эга?   Менежерлик сертификати — давлат мактаби директори лавозимида ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжат. Вазирлар Маҳкамасининг (25.12.2023 йилдаги 681-сон) қарори билан, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан менежерлик сертификатига эга бўлган номзодлар орасидан мактаб директори лавозимига номзодлар захираси шакллантирилади.   […]

Ўқитувчилар мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаса жаримага  тортиладими?

Ўқитувчилар мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаса жаримага тортиладими?

Тиббий кўрикдан ўтмаганлик учун жарима мавжуд эмас. Меҳнат кодексининг 355-моддасига кўра мажбурий тиббий кўриклардан ўтиши лозим. Ушбу кодекс 360-моддасига кўра иш берувчи умумий ўрта таълим ташкилотларининг, мактабгача таълим ташкилотларининг ва бошқа ташкилотларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан банд бўлган педагог ходимларини ва бошқа ходимларини дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) […]

Мурожаатларни таҳрирлаш ва қайта юбориш жараёни 25 октябргача давом этади

Мурожаатларни таҳрирлаш ва қайта юбориш жараёни 25 октябргача давом этади

Мурожаатлари рад қилинган педагоглар 25 октябрь кунига қадар Шахсий кабинетларига кириб, «таҳрирлаш ва қайта юбориш» (расмда кўрсатилган) тугмачасини босиб, мурожаатларини таҳрирлаб қайтадан юборишлари мумкин.   Таҳрирлаб бўлгач «Сақлаш« тугмачасини босишни унутмасликни тавсия қилинади.   Шунингдек, барча ўқув фанларидан бепул онлайн репетициялар ҳам давом этмоқда.

«Глобал ва миллий иқтисодиёт трендлари: Ўзбекистон – 2030 стратегияси» форуми бўлиб ўтди

«Глобал ва миллий иқтисодиёт трендлари: Ўзбекистон – 2030 стратегияси» форуми бўлиб ўтди

17-18 октябрь кунлари Тошкент давлат иқтисодиёт университетида «Глобал ва миллий иқтисодиёт трендлари: Ўзбекистон – 2030 стратегияси» форуми бўлиб ўтди.   Унда дунёнинг 10 дан ортиқ мамлакатлари, хусусан, Буюк Британия, Хитой, Туркия, АҚШ, Малайзия, Жанубий Корея, Россия, Индонезия, Чехия, Австрия, Греция ва Ҳиндистон каби давлатлардан мутахассислар келган.   Жумаладан, 20 дан ортиқ халқаро тоифадаги экспертлар, тадқиқотчилар, […]

Иш ҳақини ҳисоблашда иш стажи инобатга олинадими?

Иш ҳақини ҳисоблашда иш стажи инобатга олинадими?

Иш ҳақини ҳисоблашда ходимнинг иш стажи ҳисобга олинмайди. Аксинча, унинг маълумоти, тоифаси ҳисобга олинади.   Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига 3-иловада “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низом 3-бандига кўра Халқ таълими ходимларининг лавозим маошлари:   –халқ таълими муассасаларининг педагог ходимлари ва раҳбар ходимларининг ҳар бир лавозими ва малака тоифаси учун […]

Ҳуқуқшунослик фанидан тест топшириқлари шакллантириладиган қонунчилик ҳужжатлари тўлиқ эълон қилинди

Ҳуқуқшунослик фанидан тест топшириқлари шакллантириладиган қонунчилик ҳужжатлари тўлиқ эълон қилинди

Жорий йилги ОТМларга қабул имтиҳонларида ҳуқуқшунослик фанларига оид тестларнинг дарсликларда мавжуд бўлмаган маълумотлардан, хусусан, Кодекс ва қонунлардан тузилган саволлар борлигидан абитуриентлар норозилик билдирган эди. Жумладан, давлат рамзлари тўғрисидаги қонунлар (байроқ қачон кўтарилиши, мадҳия соат нечида айтилиши ва ҳк), давлат бюджети тўғрисидаги қонун ва Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларда қайсидир қилмишга қанақа жазо назарда тутилган деган саволлар ҳам […]

Директор жамғармасидан бериладиган устама ўқитувчининг умумий дарс соатлари учун берилади

Директор жамғармасидан бериладиган устама ўқитувчининг умумий дарс соатлари учун берилади

Директор жамғармасидан бериладиган устама ўқитувчининг умумий дарс соатлари учун улар дарс ўтадиган фанлар доирасида берилади.   Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 20-банди мазмунига кўра педагогларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар ушбу низомда қайд этилган баҳолаш мезонларига асосан 40 фоизгача миқдорда белгиланади.   Мазкур низомнинг 33-1-бандида педагог ходимларга белгиланган […]

Тест синовларида қатнашмаган талабгорлар тўловни қайтариб олишлари мумкин

Тест синовларида қатнашмаган талабгорлар тўловни қайтариб олишлари мумкин

Билимни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган чет тили ҳамда умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш тест синовларида узрли сабабларга кўра қатнаша олмаган талабгорлар тўловни энди my.gov.uz сайти орқали мурожаат йўллаган ҳолда қайтариб олишлари мумкин.     Бунда талабгорга Билимни баҳолаш агентлигининг ҳисобварағига келиб тушган тўлов миқдори қайтарилади.   Агентлик мазкур хизмат синов тариқасида ишга туширилганлигни маълум қилди.

Қалбаки сертификат ишлатган ўқитувчиларга қандай жавобгарлик бор?

Қалбаки сертификат ишлатган ўқитувчиларга қандай жавобгарлик бор?

Ўқитувчиларни қўшимча рағбатлантириш мақсадида, умумтаълим фанлари бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама тўлаш тизими жорий қилинган.   Шунингдек, малака тоифасига эга бўлган педагоглар ҳам қўшимча ҳақ оладилар. Ушбу қўшимча ҳақлар малака тоифасини олганлик тўғрисидаги сертификат асосида тўлаб борилади.   Аммо, баъзи ҳолатларда ўқитувчилар томонидан қалбаки сертификат ишлатиш ҳолатлари кузатилган. Мактабгача ва мактаб […]

Қандай ҳолатларда ўқитувчиларга малака тоифаси тўғридан-тўғри берилади?

Қандай ҳолатларда ўқитувчиларга малака тоифаси тўғридан-тўғри берилади?

Қуйидаги педагог кадрларга малака тоифаси (лавозим) тўғридан-тўғри аттестациядан ўтказилмасдан берилади:     1. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан рўйхати тасдиқланадиган спорт мусобақаларининг:   – туман (шаҳар) босқичи ғолибини (1-ўрин) тайёрлаган мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия йўриқчиларига — иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);   – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи ғолибини (1-ўрин) […]

Ўзбек тили байрами муносабати билан Президентнинг Ўзбекистон халқига йўллаган табриги

Ўзбек тили байрами муносабати билан Президентнинг Ўзбекистон халқига йўллаган табриги

Қадрли ватандошлар!   Сизларни, сизлар орқали бутун халқимизни, она тилимизнинг барча ихлосмандларини бугунги улуғ айём – Ўзбек тили байрами ҳамда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 35 йиллиги билан чин қалбимдан муборакбод этаман.   Маълумки, миллий тил ҳар бир маданий халқнинг тарихи ва ўзлигини, руҳий-маънавий дунёсини ўзида акс эттирадиган тенгсиз бойликдир. Қадимий тарихимизнинг энг оғир […]

Таълим-бизнес

Телеграм каналга аъзо бўлган ҳолда янгиликлар тўғридан-тўғри хабардор бўлинг!

Хамкорларимиз