Сўнгги янгиликлар

Уй талабаларга ижарага берилганда солиқ тўланмайди

Агар шахс уйни бошқа бир шахсга ижарага берса, ижара ҳақидан тушган даромад солиқ солинадиган даромад ҳисобланади.   Солиқ кодексининг 375-моддасига кўра, мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромад мулкий даромадлар тоифасига киради ва жами даромад ҳисобига қўшилиб, даромад солиғи солиш объекти саналади.
Уй талабаларга ижарага берилганда солиқ тўланмайди
Талабалар ётоқхона тўловида кимларга имтиёз берилади?

Талабалар ётоқхона тўловида кимларга имтиёз берилади?

Имтиёзни олий таълим муассасалари Кенгаши белгилайди. Бунда талаба ётоқхона тўловидан қисман ёки тўлиқ озод этилиши мумкин. Қуйидагилар ётоқхона тўловидан тўлиқ озод этилади: — кўз касалликлари бўйича 1-2-гуруҳ ногиронлиги борлар; — чин етимлар (ота-онасининг ҳар иккиси вафот этган) ва етимлар (ота-оналаридан бири вафот этган); — меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари; — ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар. Қуйидагиларга умумий тўловдан 50 фоиз чегирма берилади: — умумий касалликлар бўйича 2-гуруҳ ногиронлиги борлар; — вазифасини намунали бажараётган талабалар Кенгаши раиси, қават сардори ҳамда ётоқхона кутубхонаси учун масъул талабалар.

Эртадан касбий(ижодий) имтиҳонлар бошланади: нималарни билиш керак?

Эртадан касбий(ижодий) имтиҳонлар бошланади: нималарни билиш керак?

Жорий йил олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари июл ойида бўлиб ўтганидан сўнг талабалар ўқишини хорижий давлатлардаги, шунингдек, Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг алоҳида иқтидор талаб этадиган йўналишларига кўчириш бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар 16–17-август кунлари бўлиб ўтиши белгиланди. Президент фармонига мувофиқ, жорий йил олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари июл-август ойларида ўтказилиши белгиланган. Шунга кўра, дастлаб касбий/ижодий имтиҳонлар 53 та олий таълим муассасасида 5–19-июл кунлари ўтказилиши тасдиқланди. Яъни эртадан бошлаб белгиланган Олий таълим муассасаларида спорт, санъат, журналистика каби алоҳида иқтидор талаб этадиган йўналишларда касбий/ижодий имтиҳонлар бошланади. Ижодий имтиҳон топширадиган абитуриентлардан ҳужжат топширишда ўз телефон рақамлари ва манзил ҳақидаги маълумотларни аниқ кўрсатишлари талаб этилади. Чунки имтиҳон саналари ҳақида улар билан боғланган ҳолда маълумот етказилади. Шунингдек, абитуриентларнинг ўзлари ҳам олий ўқув юрти веб-сайтини кузатиб боришлари керак бўлади. Имтиҳонга кириш учун рухсатномаларни қаердан олиш мумкин? Рухсатнома абитуриентнинг my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинетида шакллантирилади. Абитуриент рухсатномасида имтиҳонлар ўтказиладиган манзил, куни ва вақти тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлади. Ҳозирда касбий/ижодий имтиҳонларга кирадиган абитуриентлар шахсий кабинетларидан рухсатномаларни юклаб олишлари мумкин. Тест синовларига кириш учун рухсатномалар ҳам my.uzbmb.uz сайтида шакллантирилмоқда. Жараён якунлангандан сўнг, абитуриентлар шахсий кабинетидан юклаб олишлари мумкин бўлади. Имтиҳонга кечикиш мумкин эмас. Имтиҳонларнинг бошланиш аниқ вақти абитуриент рухсатномасида ёзилган бўлади. Шу боис, абитуриентлардан рухсатномада белгиланган муддат ва манзилга имтиҳон бошланишидан бир соат олдин етиб боришлари сўралади. Тест синови куни айрим сабабларга кўра бошқа вилоятда бўлиб қолган абитуриент ўша вилоятда тест синовидан ўтса бўладими? Йўқ, абитуриент онлайн рўйхатдан ўтиш вақтида қайси вилоятни белгилаган бўлса, айни шу ҳудудда ташкил этилган имтиҳонда қатнашиши мумкин. Боиси, шу абитуриент учун тест материаллари айни у белгилаган ҳудуд учун ажратилган бўлади ва уни алмаштириш имкони мавжуд эмас. Мазкур фармон билан, шунингдек, 2024−2025 ўқув йилидан давлат буюртмаси параметрларини давлат ОТМлари кесимида тақсимлаш амалиёти бекор қилинади. Параметрлар бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кундузги таълим шаклида тасдиқланади.

Чет тили имтиҳонларига талабгорларни онлайн рўйхатга олиш бошланди

Чет тили имтиҳонларига талабгорларни онлайн рўйхатга олиш бошланди

2024 йил 27–29 сентябр кунлари Билимни баҳолаш агентлиги томонидан инглиз ва араб тилларидан малака имтиҳонлари ўтказилади.   Имтиҳонларда иштирок этиш истагида бўлган талабгорлар 15 августдан бошлаб my.gov.uz сайти орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин. 14-сентябр рўйхатдан ўтишнинг сўнгги санаси ҳисобланади.   Малака имтиҳонида иштирок этиш учун талабгорлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1.5 бараварида тўлов ундирилади. 15-центабр тўлов қилишнинг […]

Андижонда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган директор жаримага тортилди

Андижонда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган директор жаримага тортилди

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Асака туманидаги 37-умумтаълим мактаби ўқитувчи-педагоглари мажбурий меҳнатга жалб қилингани бўйича хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиб чиқилди. Мактаб директори ўз кўрсатмасида, таълим муассасасида қурилиш ишлари олиб борилгани, шу сабабли қурилишдан чиққан чиқиндиларни тозалаш ишларига 30 га яқин ўқитувчи-педагог ва техник ходимларни мажбуран жалб қилгани, ходимлар иш ставкалари ва дарс соатлари қисқариб кетишидан хавотир олиб ушбу ишларни кўрсатмаси асосида бажарганини қайд этган. Ўрганиш давомида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 25-моддаси  ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 349-сонли қарори  талабларини бузганлиги аниқланган. Kun.uz манбасига кўра, Асака туманидаги 37-умумтаълим мактабида ўқитувчилар оғир қурилиш ишларига жалб қилинган. Ўқитувчилар асосан қурилиш чиқиндиларини ташиш билан шуғулланган. Улар ишга мактаб директорининг топшириғи билан чиққан. Иш жараёнида мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси йиқилиб, қўли синган. Шу сабабли, Асака туманидаги 37-умумтаълим мактаби директорига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддаси (Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш) 2-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари (34 миллион) миқдорида маъмурий жарима қўлланган.

1-октабрдан бошлаб ўқитувчиларнинг ойлиги оширилади – Президент Фармони

1-октабрдан бошлаб ўқитувчиларнинг ойлиги оширилади – Президент Фармони

2024-йил 1-октабрдан бошлаб буджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилади. 

Ёналиш танлаш учун 1 кун вақт қолди!

Ёналиш танлаш учун 1 кун вақт қолди!

Ушбу муддат давомида ёналиш танламаган абитуриентлар танловда иштирок этмайди, яни улар ўқишга кира олмайди. Неча балл олган бўлишидан қатий назар уларнинг натижалари бекор қилинади.

20-августга қадар 1-синф ўқувчиларига “Президент совғалари” етказилади

20-августга қадар 1-синф ўқувчиларига “Президент совғалари” етказилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан бугун 1-синф ўқувчиларига бериладиган “Президент совғалари” ни ҳудудларга жўнатиш ва янги ўқув йилига тайёргарлик бўйича олиб борилаётган жараёнлар тарғиботига бағишланган пресс-тур ташкил этилди.

Қандай ҳолатларда чет элда олинган дипломлар имтиҳонларсиз тан олинади?

Қандай ҳолатларда чет элда олинган дипломлар имтиҳонларсиз тан олинади?

Хорижда олинган ҳар қандай диплом Ўзбекистонда тан олиниши учун нострификация(хорижда берилган дипломларни давлат даражасида тан олиниши) қилиниши керак. Бу жараён, Вазирлар маҳкамасининг низомига асосан амалга оширилади. Фақатгина, ҳукуматлараро шартномалар асосида ташкил этилган ОТМларнинг дипломи бундан мустасно (Вестминстр, МДИС, Турин, Инха ва ҳ.к.). Хорижий дипломларни нострификация қилиш имтиҳон асосида, ҳамда имтиҳонсиз шаклда амалга оширилади. 2019-йил 1-мартдан […]

Педагоглар аттестацияси учун аризалар қабули давом этмоқда. Кимлар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди?

Педагоглар аттестацияси учун аризалар қабули давом этмоқда. Кимлар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди?

Ҳукумат қарори (572-сонли, 17.09.2021) билан педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тасдиқланган. Ушбу низомга мувофиқ, аттестациянинг асосий принциплари мажбурийлик, даврийлик, ошкоралик, кенгашиб иш кўриш ҳамда холислик ҳисобланади.

Кундузги ва сиртқи талим шакллари танланганда давлат гранти устуворлиги қандай бўлади?

Кундузги ва сиртқи талим шакллари танланганда давлат гранти устуворлиги қандай бўлади?

2022-йилдан бошлаб бир нечта таʼлим шаклларини аралаш танлаш имкони пайдо бўлди. Яни, абитуриент бешта ёналиш танлаётганда кундузги, сиртқи, кечки ва масофавий талим шаклларини аралаштириб танлаши мумкин.

Таълим-бизнес

Телеграм каналга аъзо бўлган ҳолда янгиликлар тўғридан-тўғри хабардор бўлинг!

Хамкорларимиз