Сўнгги янгиликлар
10-синф ўқувчиси 200 миллион сўмдан ортиқ мукофот пулига эга бўлди
Супер-контракт асосида ўқишни кўчириш учун аризани қандай берилади?
Хорижий ва нодавлат таълим муассасаларидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш бўйича имтиҳонларда етарли балл тўплай олмаган талабгорлар супер-контрактга қуйидаги кетма-кетликларни амалга ошириб ариза топшириши мумкин. Тушунтириш: 1. kontrakt.edu.uz сайти орқали рўйхатдан ўтилади. Бу ерда талабанинг маълумотлари чиқади. 2. Тизимга киргач «Тўлов контракт» бўлимига кирилади. 3. Тўлов контракт бўлимидан «Ариза юбориш» бўлимини танланади. […]
2024 йил 20 сентябрь куни нострификация бўйича навбатдаги тест синовлари ўтказилади
2024 йил 20-центабр куни куни хорижий давлатда олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш (нострификация қилиш) бўйича навбатдаги тест синовлари бўлиб ўтади. Тест синовида иштирок этиши белгиланган талабгорлар рўйхати, тест топшириладиган фанлар ва тест топшириш ҳудуди билан юқоридаги пдф файлда танишиш мумкин (my.gov.uz сайти ёки Давлат хизматлари марказлари орқали рўйхатдан ўтишда топширган ариза рақами […]
Қандай ҳолларда синфдаги ўқувчиларни икки гуруҳга бўлиб ўқитишга рухсат этилади?
Қонунчиликка кўра, малакали ўқитувчилар етарли бўлган қуйидаги ҳолларда синфдаги ўқувчиларни икки гуруҳга бўлиб ўқитишга рухсат этилади: – ўқувчилар сони 25 нафар ва ундан зиёд бўлган умумий ўрта таълим муассасаларининг И — ХИ синфларида «Чет тили» фани; – айрим фанларга ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим муассасаларида ихтисослашган фанлар; – В — ХИ синфларда «Информатика ва ахборот […]
Педагог-ходимлар учун намунавий этика қоидалари тасдиқланди
Мактабгача таълим ташкилоти ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагог-ходимлар учун намунавий этика қоидалари тасдиқланди. Мазкур қоидалар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларида татбиқ этилади, нодавлат ва бошқа турдаги ўқув муассасалари учун тавсиявий хусусиятга эга. Шунингдек, уларга риоя қилиш таълим-тарбия жараёни иштирокчилари учун таълим муассасалари […]
Миллий гвардия ходими бўлиш учун қандай имтиҳонлардан ўтилади?
Бунинг учун Миллий гвардия Ҳарбий-техник институтида ўқиш мумкин. Институт курсанти бўлиш учун бир қанча талабларга жавоб бериш керак. 1. Ёшлар ўзларининг яшаш жойидаги мудофаа ишлари бўйича бўлимларга ариза билан, ҳарбий хизматчилар таркибидаги номзодлар ўз хизмат ўташ жойига билдирги билан мурожаат қилади. Номзодлардан аризалар (билдиргилар) йилнинг 1 февралидан 1 апрелигача қабул қилинади. 2. Кейин […]
3 ёшгача фарзанди бор талаба-қизлар масофавий таълим олиши мумкинми?
Жорий йилнинг 28 июнь куни президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан мулоқот қилган эди. Ушбу мулоқотда Президент ёшларни қўллаб-қувватлашга оид бир қатор таклифларни илгари сурган эди. Жумладан, келгусида уч ёшгача фарзанди бор талаба-қизларга масофавий таълим олиш имконияти яратилиши айтилганди. Бу ҳақда ҳуқуқшунос блогер Хушнудбек Худойбердиев телеграм каналида хабар берди. “Шунингдек бу таклиф мақомида бўлиб, […]
Қорақалпоғистонлик ёшлар учун қўшимча қабул квоталари тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 августдаги ПФ–213-сон Фармонида қорақалпоғистонлик ёшлар учун қўшимча квота ажратилиши белгиланган. Мазкур Фармон ижроси юзасидан Давлат комиссиясининг навбатдаги баёни билан Қорақалпоғистонлик ёшлар учун туманлар кесимида тармоқ соҳалари бўйича олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжни инобатга олган ҳолда, бакалавриат таълим йўналишларига базавий тўлов-контракт асосида 10 000 та қўшимча қабул параметри тасдиқланди. […]
Ўқитувчи ўқувчини дарсдан чиқариб юбориши мумкинми?
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 августдаги “Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 282-сонли буйруғида мазкур меъёрлар белгиланган. Педагог ва ходимларга таълим муассасасида қуйидагилар тақиқланади: –жамоа аъзолари ва бошқаларнинг шахсиятини, қадр-қимматини камситиш, руҳий, жисмоний ва бошқа зўравонлик кўрсатиш; –ўқувчиларни дарс машғулотларидан сабабсиз чиқариб юбориш ёки киритмаслик; […]
Олий таълимдан кейинги таълим нима учун керак?
Ўзбекистонда олий таълимдан кейинги таълим 2 хил: 1. Диссертация ҳимоя қилиш ва тегишли фан тармоғи бўйича фалсафа доктори (ПҳД) илмий даражасини беришни назарда тутувчи таянч докторантура; 2. Диссертация ҳимоя қилиш ва тегишли фан тармоғи бўйича фан доктори (Доcтор of Science) илмий даражасини беришни назарда тутувчи докторантура тизимларидан иборат. Таянч докторантурага магистр даражасига […]
Давлат хизматчиларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши ҳолатларига чек қўйилмоқда – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан вазирлик ва идоралар, давлат муассасалари ва ташкилотлар ходимларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳолатлари юзасидан ўрганишлар ўтказилган. Хусусан, Агентлик томонидан Транспорт, Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Маданият вазирликлари ва уларнинг тизим ташкилотлари ўрганилганда уларда фаолият юритаётган 107 нафар бошқарув ходими 116 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келаётганлиги аниқлангани […]
Ўқишни кўчириш имтиҳонидан ўтган талаба олийгоҳга қандай ҳужжатлар тақдим этиши керак?
Ўқишни кўчириш имтиҳонларидан муваффаққиятли ўтганлар талабаларга олийгоҳ томонидан алоқа хати берилади ва айнан шу ҳужжатда қандай ҳужжатлар олиб келиниши лозимлиги кўрсатилган бўлади, жумладан: 👉 Диплом ёки аттест асл нусхаси; 👉 Транскрипти ёки рейтинг дафтарчаси асл нусхаси; 👉 Академик маълумотнома; 👉 1-курсга қабул қилинганлик бўйича буйруқдан кўчирма; 👉 Курсдан-курсга ўтганлиги тўғрисида буйруқдан кўчирма; 👉 Талабалар сафидан […]
Хусусий олийгоҳ талабалари 3-курсдан бошлаб қонуний тарзда ишлаши мумкин
Ҳукуматнинг “Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга малакали ўқитувчи-педагогларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан, педагогика йўналишларида кундузги кечки, сиртқи бўлимларининг 3-курсида таҳсил олаётган талабаларга мактабларда дарс бериш ҳуқуқи берилган. Ушбу тартиб давлат ва нодавлат ОТМ талабалари учун бирдек амал қилади. Аввалги тартибга биноан талабалар 4-курсдан бошлаб, мактабларда дарс беришлари мумкин эди.