Сўнгги янгиликлар
Чет тили ўқитувчилари ишда қолиш ёки ишга кириш учун қуйидаги сертификатлардан бирини олиши керак!
Хориждаги ватандошлар энди 30 та давлат грантидан бирини қўлга киритиши мумкин
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармойиши билан ўзбек тили ва адабиёти, тарих, маданият, санъат ва ҳунармандчилик йўналишларида ўқиш истагини билдирган, хорижда истиқомат қилаётган ёш ватандошлар учун 30 та давлат гранти ажратилди. Ватандошлар учун давлат грантларига ўтказиладиган танловларда иштирок этиш учун талабгорларга қуйидаги талаблар белгиланади: а)шахсини тасдиқловчи хужжатлар асосида ўзи ёки ота-онаси ёхуд бобо-момоси; […]
Асосий фан олимпиадасининг туман босқичи ўтказиладиган саналар эълон қилинди
Асосий фан олимпиадасининг ТУМАН босқичи қуйидаги белгиланган саналарда тегишли фанлардан ўтказилиши режалаштирилмоқда: ➖ 22-октябрь – Тарих, География, Қозоқ тили, Қорақалпоқ тили ва адабиёти фанларидан; ➖ 23-октябрь – Инглиз тили, Немис тили, Француз тили, Давлат ва ҳуқуқ асослари фанларидан; ➖ 24-октябрь – Кимё, Рус тили ва адабиёти, Тожик тили фанларидан; ➖ 25-октябрь – Биология, Физика, […]
Кимларга таълим кредити кафилликларсиз берилади?
Қонунчиликка кўра, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди. Таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.
Талабаларнинг контракт пули давлат томонидан қоплаб берилади, лекин…
Вазирлар Маҳкамасининг 312-сонли (7.06.2022) қарори 35-банди ва мазкур низомнинг 8-иловасига кўра, қуйидаги тоифалар: – Темир дафтарга киритилган оила фарзанди; – Аёллар дафтарига киритилган аёллар фарзанди; – Ижтимоий ҳимоя ягона реестри АТга киритилган оиланинг профессионал ёки ОТМ да таълим олаётган фарзанди; – Меҳрибонлик уйи ёки Болалар шаҳарчасида тарбияланган ўқувчи-талаба; – Ота-она […]
Тармоқларда аттестация синови бўйича нотўғри маълумотлар тарқатилмоқда!
Ижтимоий тармоқлар ва айрим телеграм каналлар орқали 2024 йил август-декабрь ойларида ўтказиладиган Педагог кадрлар аттестациясининг малака (тест) синовлари ўтказилиши муддатлари тўғрисида нотўғри маълумотлар тарқатилмоқда. Бу саналар ўтган ёки ундан олдинги йилларда тест синовлари ўтказилган саналар эканлигини маълум қилган ҳолда педагоглардан мазкур хабарларга эътибор бермасликларини сўраб қоламиз. Педагог кадрлар аттестацияси тўғрисидаги […]
Сертификатлар учун 50 фоиз устама соатбай ёки ўриндош ишчиларга ҳам тўланади
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қарорига кўра, барча сертификатлар ўзи дарс берадиган фани бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга умумтаълим мактабларда фаолият юритаётган (шу жумладан, соатбай ва ўриндош) педагог ходимларга (шу жумладан, мактаб директори ва директор ўринбосарларига ҳам) ҳар ойлик қўшимча устама тўлаш назарга тутилган. Улар: 1. Миллий сертификат […]
1800 ўринга мўлжалланган мактаб биноси қурилишида қоидабузарликлар аниқланган
Самарқанд вилояти ҳудудий Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида Қорасув массивида «Меъмор комплекс» МЧЖ томонидан қурилаётган мактаб биносида бир қатор қоидабузарликлар аниқланган. Маълумотларга кўра, 1800 ўринга мўлжалланган ушбу мактаб биноси қурилиши давомида бир қатор қоидабузарликларга йўл қўйилган. Объект бўйича қурилиши ишларини ташкил қилиш лойиҳаси […]
Раҳбар кадрларни баҳолаш марказининг вазифаси нималардан иборат?
“Раҳбар кадрларни баҳолаш марказини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат Қарори (629-сон, 04.10.2024 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги муассислигида Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази ташкил этилади. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди: – ижтимоий-психологик тадқиқотлар асосида давлат фуқаролик хизматчилари учун базавий, алоҳида лавозим ёки лавозимлар гуруҳи учун компетенциялар модели ҳамда индикаторларини ишлаб […]
10 ёшли ўқувчи IELTS дан 7 баллни қўлга киритди
Андижон шаҳридаги 4-умумтаълим мактабининг 4-синф ўқувчиси Муҳаммадсаид Турсунов инглиз тили фанидан 7.0 баллик IELTS сертификатини қўлга киритди. Муҳаммадсаид 2014 йил Андижон шаҳрида ўқитувчилар оиласида туғилган. 2021 йилда ўрта мактабга қабул қилинган. Математика ва ахборот технологиялари фанига қизиқади. Сузиш, акробатика ва муай-тай спорт турлари билан шуғулланади. 2023 йил февралидан бошлаб, «иТеачер аcадемй» ўқув марказида инглиз тилидан […]
Магистратурани тугатиб ишга кирган ўқитувчилар ҳам 1 йил стажёр бўлади — вазирлик
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига кўра, магистратурани тугатган ўқитувчилар ҳам дастлаб стажёр сифатида ишга олинади. Бу муддат давомида ўқитувчига олий маълумотли, тоифасиз базавий таъриф ставкаси қўлланади. Эслатиб ўтамиз, энди мактабга ишга кирадиган барча ўқитувчилар 1 йил стажёр сифатида ишлайди. Улар шу муддат давомида касбий сертификат олишлари керак.
Президент мактаби ўқувчиси IELTS дан 6,5 баллни қўлга киритди
Навоий шаҳридаги Президент мактаби 6-синф ўқувчиси Дилмуротова Севинч чет тилини билиш даражаси бўйича IELTS имтиҳонидан 6,5 баллни қўлга киритди. Маълумотларга кўра, Дилмуротова Севинч Навоий шаҳридаги Президент мактабининг 6-синф ўқувчиси. Шу мактабда дарс берадиган инглиз тили ўқитувчиси Қаххорова Шаҳноза ўқувчисини 3 ой давомида IELTS га тайёрлаган.
Гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари якунланди – агентлик
Гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари якунланлиги ҳақида агентлик матбуот хизмати хабар қилди. Маълум қилинтшича, 2024-йил 22-сентябрь куни чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовларининг ёзма (тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзма иш) қисми бўлиб ўтган. Тест синовининг ёзма қисмида иштирок этган талабгорлар учун 23–27-сентябрь, 2–4-октабр кунлари гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари ўтказилган. Унда 11 нафар талабгор […]