Сўнгги янгиликлар - Ta’lim xabarlari

Сўнгги янгиликлар

Бошланғич таълим йўналиши битирувчилари қандай касбларни эгаллашлари мумкин?

  Умумий ўрта, ўрта махсус касбий, таълимнинг давлат ва нодавлат муассасаларида:   – бошланғич синф ўқитувчиси; – ўқитувчи-тарбиячи; – қўшимча таълим педагоги; – услубий иш раҳбари; – ўқитувчи-психолог; – директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари; – директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари;
Бошланғич таълим йўналиши битирувчилари қандай касбларни эгаллашлари мумкин?
Чет тили имтиҳонларига талабгорларни онлайн рўйхатга олиш бошланди

Чет тили имтиҳонларига талабгорларни онлайн рўйхатга олиш бошланди

2024 йил 27–29 сентябр кунлари Билимни баҳолаш агентлиги томонидан инглиз ва араб тилларидан малака имтиҳонлари ўтказилади.   Имтиҳонларда иштирок этиш истагида бўлган талабгорлар 15 августдан бошлаб my.gov.uz сайти орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин. 14-сентябр рўйхатдан ўтишнинг сўнгги санаси ҳисобланади.   Малака имтиҳонида иштирок этиш учун талабгорлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1.5 бараварида тўлов ундирилади. 15-центабр тўлов қилишнинг […]

Андижонда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган директор жаримага тортилди

Андижонда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган директор жаримага тортилди

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Асака туманидаги 37-умумтаълим мактаби ўқитувчи-педагоглари мажбурий меҳнатга жалб қилингани бўйича хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиб чиқилди. Мактаб директори ўз кўрсатмасида, таълим муассасасида қурилиш ишлари олиб борилгани, шу сабабли қурилишдан чиққан чиқиндиларни тозалаш ишларига 30 га яқин ўқитувчи-педагог ва техник ходимларни мажбуран жалб қилгани, ходимлар иш ставкалари ва дарс соатлари қисқариб кетишидан хавотир олиб ушбу ишларни кўрсатмаси асосида бажарганини қайд этган. Ўрганиш давомида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 25-моддаси  ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 349-сонли қарори  талабларини бузганлиги аниқланган. Kun.uz манбасига кўра, Асака туманидаги 37-умумтаълим мактабида ўқитувчилар оғир қурилиш ишларига жалб қилинган. Ўқитувчилар асосан қурилиш чиқиндиларини ташиш билан шуғулланган. Улар ишга мактаб директорининг топшириғи билан чиққан. Иш жараёнида мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси йиқилиб, қўли синган. Шу сабабли, Асака туманидаги 37-умумтаълим мактаби директорига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддаси (Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш) 2-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари (34 миллион) миқдорида маъмурий жарима қўлланган.

1-октабрдан бошлаб ўқитувчиларнинг ойлиги оширилади – Президент Фармони

1-октабрдан бошлаб ўқитувчиларнинг ойлиги оширилади – Президент Фармони

2024-йил 1-октабрдан бошлаб буджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилади. 

Ёналиш танлаш учун 1 кун вақт қолди!

Ёналиш танлаш учун 1 кун вақт қолди!

Ушбу муддат давомида ёналиш танламаган абитуриентлар танловда иштирок этмайди, яни улар ўқишга кира олмайди. Неча балл олган бўлишидан қатий назар уларнинг натижалари бекор қилинади.

20-августга қадар 1-синф ўқувчиларига “Президент совғалари” етказилади

20-августга қадар 1-синф ўқувчиларига “Президент совғалари” етказилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан бугун 1-синф ўқувчиларига бериладиган “Президент совғалари” ни ҳудудларга жўнатиш ва янги ўқув йилига тайёргарлик бўйича олиб борилаётган жараёнлар тарғиботига бағишланган пресс-тур ташкил этилди.

Қандай ҳолатларда чет элда олинган дипломлар имтиҳонларсиз тан олинади?

Қандай ҳолатларда чет элда олинган дипломлар имтиҳонларсиз тан олинади?

Хорижда олинган ҳар қандай диплом Ўзбекистонда тан олиниши учун нострификация(хорижда берилган дипломларни давлат даражасида тан олиниши) қилиниши керак. Бу жараён, Вазирлар маҳкамасининг низомига асосан амалга оширилади. Фақатгина, ҳукуматлараро шартномалар асосида ташкил этилган ОТМларнинг дипломи бундан мустасно (Вестминстр, МДИС, Турин, Инха ва ҳ.к.). Хорижий дипломларни нострификация қилиш имтиҳон асосида, ҳамда имтиҳонсиз шаклда амалга оширилади. 2019-йил 1-мартдан […]

Педагоглар аттестацияси учун аризалар қабули давом этмоқда. Кимлар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди?

Педагоглар аттестацияси учун аризалар қабули давом этмоқда. Кимлар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди?

Ҳукумат қарори (572-сонли, 17.09.2021) билан педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тасдиқланган. Ушбу низомга мувофиқ, аттестациянинг асосий принциплари мажбурийлик, даврийлик, ошкоралик, кенгашиб иш кўриш ҳамда холислик ҳисобланади.

Кундузги ва сиртқи талим шакллари танланганда давлат гранти устуворлиги қандай бўлади?

Кундузги ва сиртқи талим шакллари танланганда давлат гранти устуворлиги қандай бўлади?

2022-йилдан бошлаб бир нечта таʼлим шаклларини аралаш танлаш имкони пайдо бўлди. Яни, абитуриент бешта ёналиш танлаётганда кундузги, сиртқи, кечки ва масофавий талим шаклларини аралаштириб танлаши мумкин.

Таълим-бизнес

Телеграм каналга аъзо бўлган ҳолда янгиликлар тўғридан-тўғри хабардор бўлинг!

Хамкорларимиз