Сўнгги янгиликлар - Ta’lim xabarlari

Сўнгги янгиликлар

Ўқувчилар таълим муассасасида телефон қувватлаши тақиқланади

“Ҳуқуқий ахборот” канали маълумот беришича, таълим муассасаси ҳудудида уяли алоқа воситаси билан боғлиқ қуйидаги нарсалар тақиқланади:   Телефонини бўйнига осиб олиш, кўкрак чўнтакларида сақлаш;   Телефон аккумуляторини қувватлаш учун таълим муассасаси электр тармоқларига улаш;   телефони ёрдамида атрофдагиларга зўравонлик, шафқатсизлик,
Ўқувчилар таълим муассасасида телефон қувватлаши тақиқланади
Нодавлат университет QS World University Rankings бўйича 60-ўринда турган университет билан ҳамкорлик ўрнатди

Нодавлат университет QS World University Rankings бўйича 60-ўринда турган университет билан ҳамкорлик ўрнатди

Юртимиздаги “University of Business and Science” нодавлат ОТМ Малайзиянинг 1-рақамли олийгоҳи Университи Малая билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйди.   Бу университет QS World University Rankings бўйича 60-ўринни банд қилган.   Мазкур жараёнларда қуйидаги йўналишларга алоҳида эътибор қаратилгани маълум:   – Педагогика соҳасида кадрлар тайёрлашда Ўқитувчилар алмашинуви;   – Ўзаро талабалар алмашинуви;   – Тадқиқотлар ўтказишда […]

Давлат дастури асосида ишлаб чиқилган ўқув-методик материаллар ҳамма боғчаларда ҳам тўлиқ эмас

Давлат дастури асосида ишлаб чиқилган ўқув-методик материаллар ҳамма боғчаларда ҳам тўлиқ эмас

Мактабгача таълимни ривожлантириш, иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўйича тақдимотда, таълим сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар кўриб чиқилди. Давлат дастури асосида ишлаб чиқилган ўқув-методик материаллар ҳамма боғчаларда ҳам тўлиқ эмас. Нодавлат муассасалар интернет манбаларидан фойдаланмоқда. Шунинг учун энди барча дастурлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг веб-сайтида жойлаштирилиши ҳамда ундан бепул фойдаланилиши белгиланмоқда. Илғор хорижий тажрибада […]

Давлатимиз раҳбари мактабгача таълимни такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди

Давлатимиз раҳбари мактабгача таълимни такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди

Тақдимотда иқтидорли ёшлар билан ишлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳам муҳокама қилинди.Сўнгги йилларда бу борада тайёргарлик ва рағбат тизими анча ўзгарди. 2022 йилда ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро фан олимпиадаларида 45 та медаль олган бўлса, бу йил 113 тага етди. Уларни пухта тайёрлаб, натижадорликни ошириш учун халқаро фан олимпиадалари иштирокчиларини 5-8-синфлардан бошлаб саралаб олиш йўлга қўйилади. Ҳар бир фан […]

Супер-контракт бўйича қўшимча тартиблар белгиланди

Супер-контракт бўйича қўшимча тартиблар белгиланди

Давлат комиссияси баёнига кўра, кириш имтиҳонлари натижаси бўйича танловда иштирок этиб, иккинчи-бешинчи бакалавриат таълим йўналишларидан бири бўйича давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентларга ўз хоҳишларига кўра, устуворлиги бўйича танлаган биринчи бакалавриат таълим йўналишида табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга рухсат берилди. Ушбу ҳолатда абитуриент тўплаган бали биринчи таълим йўналишида тўлов-контракт асосидаги ўтиш балидан паст […]

Мактабда туғилган кун нишонлаш мумкинми?

Мактабда туғилган кун нишонлаш мумкинми?

  Белгиланган қоидаларга кўра, ўқувчиларга таълим муассасида туғилган кун нишонлаш тақиқланган.   Бундан ташқари:   – дарсда «наушник» ишлатиш; – таълим муассасасининг фаолиятига тегишли ўқитувчи ва ўқувчиларнинг обрўсини туширишга қаратилган муносабатлар акс этган аудио ҳамда видеоматериалларни турли ижтимоий тармоқларга жойлаштириши ёки ундан турли ғаразли мақсадлар йўлида фойдаланиши; – бошқаларга нисбатан зўравонлик қилиши мумкин эмас.   […]

Фан олимпиадалари ғолибларига бериладиган мукофот даромад солиғидан озод қилинади

Фан олимпиадалари ғолибларига бериладиган мукофот даромад солиғидан озод қилинади

  Шавкат Мирзиёев кеча мактабгача таълимни ривожлантириш, иқтидорли ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.     Тақдимотда қуйидагилар таклиф этилди:   – боғчалар қамровини кенгайтириш мақсадида мактабларнинг бўш ерларида давлат-хусусий шериклик асосида боғча қуришга рухсат берилади;   – боғчалардаги педагогларнинг катта қисми ўрта махсус маълумотли. Шу сабабли, бу йўналишдаги олий таълимда […]

Таълим кредитини my.gov.uz орқали олиш мумкин

Таълим кредитини my.gov.uz орқали олиш мумкин

  Қонунчиликка кўра, 2024/2025 ўқув йилидан олий ва профессионал таълим ташкилотларининг талаба ва ўқувчиларига таълим кредитлари қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ажратилади:     – олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратилади;   – таълим кредити:   – олий таълим ташкилотларининг биринчи босқич талабалари […]

2024 йилнинг 2-ярмида бўлиб ўтадиган чет тили имтиҳонлари санаси маълум қилинди

2024 йилнинг 2-ярмида бўлиб ўтадиган чет тили имтиҳонлари санаси маълум қилинди

  Чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари центабр, октабр, ноябрь ва декабрь ойларида ўтказилади. Тест синови учун талабгорлар мй.гов.уз сайти орқали онлайн тарзда рўйхатга олинади.   Рўйхатдан ўтишда талабгорлар ўзларига қулай бўлган ҳудудни танлаган ҳолда мазкур ҳудудда тест синовларида иштирок этишлари мумкин.   Тест синовлари қайси тиллардан ўтказилиши, рўйхатга олиш муддатлари ва тест синови […]

27–29 сентябрь кунлари ўтказиладиган чет тили имтиҳонлари 1 ҳафта олдинга сурилди

27–29 сентябрь кунлари ўтказиладиган чет тили имтиҳонлари 1 ҳафта олдинга сурилди

Талабгорлар айнан қайси сана ва сменада тест синовида иштирок этишларини шахсий кабинетлари орқали имтиҳон ўтказилиш саналаридан камида уч кун олдин тест синови рухсатномаси орқали билиб олишлари мумкин.

Рақобат қўмитаси Акфа Университетига нисбатан иш қўзғатди

Рақобат қўмитаси Акфа Университетига нисбатан иш қўзғатди

Рақобат қўмитасининг маълум қилишича, АКФА университетининг “Cоммерcиал Law” (Тижорат ҳуқуқи) йўналишида бир йил ўқиган ва кейинги йилдан ушбу йўналишда ўқиш тўхтатиб қўйилганлиги, тўланган пуллар қайтариб берилмаётганлиги тўғрисида 10 га яқин мурожаат келиб тушган.   Мазкур мурожаатлар бўйича ўтказилган таҳлилларга кўра, 2022 йил 10 январда турли ОАВда АКФА университетига 2022/2023 ўқув йили учун қабул бошланганлиги тўғрисида […]

Қашқадарёда 2-синф ўқувчиларидан солиқларни тўлаб қўйиш талаб қилинди

Қашқадарёда 2-синф ўқувчиларидан солиқларни тўлаб қўйиш талаб қилинди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Нишон туманидаги 14-мактабда Солиқ инспекцияси ходими 2-синф ўқувчиларидан солиқларни тўлаб қўйишни талаб қилгани ҳақида видео тарқалди.   “Биз Нишон туман солиқ инспекциясидан келяпмиз. Сизларга эслатма бу. Ҳаммангиз ота-онангизга олиб борасиз. Яшаб турган жойингизнинг мол-мулк ва ер солиқларини солиқ инспекциясига бориб, ёки телефонда солиқ иловасидан тўлашлари керак.   Шуни илтимос қиласизлар. Уй […]

ДХШ тамойиллари асосида ҳар йили камида 100 та мактаб ва 100 та боғча қуриш режалаштирилмоқда

ДХШ тамойиллари асосида ҳар йили камида 100 та мактаб ва 100 та боғча қуриш режалаштирилмоқда

“Ўзбекистон Республикасида 2024–2030 йилларда давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-308-сон 30.08.2024 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, 400 мингдан ортиқ ўқувчилар сиғимига эга замонавий таълим муассасалари ҳамда 300 мингдан ортиқ тарбияланувчилар сиғимига эга мактабгача таълим муассасаларини ташкил қилиш мақсадида 2026 йилдан бошлаб давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида ҳар йили камида 100 та мактаб ва 100 […]

Таълим-бизнес

Телеграм каналга аъзо бўлган ҳолда янгиликлар тўғридан-тўғри хабардор бўлинг!

Хамкорларимиз