Умумий ўрта таълим тўғрисида - Ta’lim xabarlari

Умумий ўрта таълим тўғрисида

Умумий ўрта таълим тўғрисида

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил етиш ва умумий ўрта таълим муассасаларининг (кейинги ўринларда — умумтаълим муассасаси) фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди.
Мазкур Низом талаблари барча умумтаълим муассасаларига нисбатан татбиқ етилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.

2. Умумий ўрта таълимнинг муддати 11 йил бўлиб, узлуксиз таълим тизимининг мажбурий мустақил тури ҳисобланади ҳамда “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.

(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 3-июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси,

3. Умумтаълим муассасалари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, ушбу Низомга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек ўз уставларига амал қилади.
4. Умумтаълим муассасаси юридик шахс ҳисобланади ва ўз уставига, мустақил балансига, шахсий ғазна ҳисобварақларига (давлат таълим муассасалари учун), банк ҳисоб рақамларига, ўз номи кўрсатилган муҳрга (давлат умумтаълим муассасаларининг муҳрида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилади), штампга ва бланкаларга ега бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.

5. Умумий ўрта таълим ташкилотининг устави таълим ташкилотининг муассислари томонидан тасдиқланади ва ҳудудий тегишли туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази томонидан рўйхатга олинади.
Умумий ўрта таълим ташкилотининг намунавий устави:
умумий ўрта таълим ташкилотлари ва ихтисослаштирилган мактаблар учун — Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан;
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар учун — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги томонидан ишлаб чиқилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 3-июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021-й., 09/21/345/0522-сон)
6. Давлат умумтаълим муассасаларида умумий ўрта таълим олиш бепул амалга оширилади.
7. Умумтаълим муассасасида таълим олиш тилини танлаш Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади.