Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида
Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2019-йил 22-октабрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2019-йил 14-декабрда маъқулланган
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисидаги қонунчилик
Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Aгар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида мактабгача таълим ва тарбия тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 21-апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021-й., 03/21/683/0375-сон)
3-модда. Aсосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
алоҳида таълим олиш еҳтиёжлари бўлган болалар — ногиронлиги бўлганидан ёки бўлмаслигидан қатъи назар, оила, педагоглар, мутахассислар, жамият ва давлатнинг алоҳида еътиборига муҳтож бўлган индивидуал еҳтиёжларга ега болалар;
давлат мактабгача таълим ташкилоти — давлат томонидан молиялаштириладиган ва бошқариладиган ҳамда мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандартига мувофиқ мактабгача таълим ва тарбия хизматлари кўрсатувчи ташкилот;
инклюзив таълим ва тарбия — болаларнинг алоҳида таълим олишга бўлган еҳтиёжларини ҳамда индивидуал имкониятларини ҳисобга олган ҳолда таълим ва тарбия олиши учун тенг имкониятларни таъминлайдиган жараён;
мактабгача бўлган ёш — болаларнинг туғилган пайтидан йетти ёшгача, то уларга умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим бериш бошланган пайтга қадар бўлган ёши;
мактабгача таълим ва тарбия — болаларга таълим ва тарбия беришга, уларни интеллектуал, маънавий-ахлоқий, етик, естетик ва жисмоний жиҳатдан ривожлантиришга, шунингдек болаларни умумий ўрта таълимга тайёрлашга қаратилган узлуксиз таълим тури;
мактабгача таълим ва тарбия давлат стандарти — таълим-тарбия жараёнининг ҳажмига, мазмунига ва сифатига, мактабгача таълим ташкилотини қуриш ва жиҳозлашга, шунингдек мактабгача ёшдаги болаларнинг соғлом овқатланишини ва хавфсизлигини ташкил етишга доир мажбурий талаблар мажмуи;
мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат таълим дастури — бола томонидан ўзлаштирилиши лозим бўлган асосий билимларнинг, маҳорат ва кўникмаларнинг ҳажмини ҳамда мазмунини белгиловчи, шунингдек таълим ва тарбия мазмунининг ўзига хослигини, таълим-тарбия жараёнини ташкил етишнинг ўзига хос хусусиятларини тавсифловчи ҳужжат;
мактабгача таълим ташкилоти — мактабгача таълим ва тарбия соҳасида таълим ва тарбия хизматлари кўрсатувчи давлат ва нодавлат ташкилоти;
нодавлат мактабгача таълим ташкилоти — нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни амалга оширишга доир лицензия асосида мактабгача таълим ва тарбия соҳасида таълим ва тарбия хизматларини кўрсатувчи юридик шахс;
педагогнинг касбий стандарти — мактабгача таълим ташкилоти педагогининг шахсий касбий сифатларига, билимларига, маҳорати ва кўникмаларига доир асосий талаблар мажмуи;
таълим ва тарбиянинг муқобил шакли — мактабгача таълим ва тарбия тизимидаги инновацион таълим-тарбия жараёнини ташкил етиш модели.
4-модда. Мактабгача таълим ва тарбиянинг асосий принсиплари
Мактабгача таълим ва тарбиянинг асосий принсиплари қуйидагилардан иборат:
ҳар бир бола учун мактабгача таълим ва тарбия олиш имкониятининг мавжудлиги;
ҳар бир боланинг истеъдоди нишоналарини, иштиёқлари ва қобилиятларини ривожлантириш учун шарт-шароитлар тенглиги;
мактабгача бўлган ёшдаги болаларга таълим, тарбия бериш ва уларни соғломлаштиришнинг, оила ҳамда мактабгача таълим ташкилоти тарбиявий таъсирининг бирлиги;
мактабгача бўлган ёшдаги болаларга таълим ва тарбия бериш уйғунлиги;
боланинг шахсини ривожлантиришга йўналтирилган шахсий ёндашув;
мактабгача ва умумий ўрта таълимнинг изчиллиги ҳамда узлуксизлиги;
таълим ва тарбиянинг демократик ҳамда дунёвий хусусиятга егалиги;
таълим-тарбия жараёнининг шаффофлиги ва очиқлиги;
мактабгача таълим ва тарбия мазмуни, даражаси ҳамда ҳажмининг мактабгача бўлган ёшдаги болаларнинг ривожланиш хусусиятларига ҳамда соғлиғи ҳолатига мувофиқлиги.
5-модда. Мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
Мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
ҳар бир боланинг мактабгача таълим ва тарбия олишга бўлган ҳуқуқи амалга оширилишини таъминлаш;
болаларнинг мактабгача таълим ва тарбияга тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш;
боланинг ривожланишида, мактабгача таълим ва тарбия олишида оилага ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш;
болаларнинг, шу жумладан алоҳида таълим олиш еҳтиёжлари бўлган болаларнинг сифатли мактабгача таълим ва тарбия олиши учун шарт-шароитлар яратиш;
таълим ва тарбия беришнинг муқобил шаклларини яратиш ҳамда ривожлантириш;
мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтиришга қаратилган давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий етиш ва ривожлантириш;
мактабгача бўлган ёшдаги болаларни ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида замонавий инновацион ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий етиш;
халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
6-модда. Мактабгача таълим ва тарбия олишга доир давлат кафолатлари
Ҳар бир бола мактабгача таълим ва тарбия олиш ҳуқуқига ега. Давлат ҳар бир боланинг умумий ўрта таълим ташкилотига ўқишга киришидан бир йил олдин давлат мактабгача таълим ташкилотларида умумий ўрта таълимга мажбурий бир йиллик тайёргарликдан ўтишга бўлган ҳуқуқини кафолатлайди.
ЛехУЗ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 2-мартдаги ПФ-5953-сон Фармони 15-бандининг иккинчи хатбошиси.
Боланинг мактабгача таълим ва тарбия олишига доир давлат кафолатлари давлат мактабгача таълим ташкилотлари негизида мактабгача таълим ва тарбия хизматларини кўрсатиш, шунингдек таълим ва тарбия беришнинг муқобил шаклларини ташкил етиш орқали таъминланади.