Мақолалар
Билимни баҳолаш агентлиги ўқув дастурларини эълон қилди
2025–2026 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига қабул қилишда қўлланадиган тест топшириқлари шакллантириладиган ўқув дастурлари Билимни баҳолаш агентлигининг uzbmb.uz расмий сайтида эълон қилинди. Фанлар бўйича ўқув дастурлари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тақдим этилган. Эслатма! Ўзбекистон Республикаси Президентининг […]
Аттестация саволлари ўқитувчиларни йиқитиш учун тузилганми? — педагоглар аттестациядан норози
Таҳририятимизга бир гуруҳ ўқитувчилар онлайн имтиҳон кеч бошлангани, тизимда қотишлар юзага келгани ва саволлар ўта мураккаб тузилгани ҳақида бир неча мурожаатлар келиб тушган. Унга кўра, жорий йил октябрь-ноябрь ойларида ўтказилаётган аттестация имтиҳонларидан, жумладан физика, тарих ва информатика фанларидан бўлган тестларда иштирок этган қатор ўқитувчилар тест синовлари вақтида тизимларда қотишлар ҳамда саволларда мураккабликлар юзага […]
Австралия ҳукумати 16 ёшгача бўлган болаларни ижтимоий тармоқлардан чекламоқчи
Кейинги ҳафта Асвтралия парламентига 16 ёшгача болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклашга қаратилган қонун лойиҳаси тақдим этилади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Энтони Албаниз маълум қилди. Ушбу қонун нима сабабдан қабул қилиниши кераклигини тушунтирар экан, у ижтимоий тармоқлар австралиялик болаларга етказаётган зарарни минималлаштириш лозимлигини таъкидлади. «Австралиялик оилалар шуни билишини истардимки, ҳукумат сизга ёрдам беради», […]
COVID-19 пандемиясидан кейин Англиядаги болаларда мулоқот қобилияти пасайгани айтилмоқда
Англиядаги бошланғич мактабларда COVID-19 пандемиясидан кейин бошланғич синфларга келаётган болаларда мулоқот қобилияти сезиларли даражада пасайгани аниқланган. Бу ҳолат болаларнинг мактабда муваффақиятли бўлишига тўсқинлик қилмоқда. Англия ҳукуматининг таълим ва болалар хизматлари сифатини назорат қилиш учун жавобгар бўлган Офстед ташкилоти ҳисоботига кўра, болалар мулоқот қилиш, тил ва нутқ соҳасидаги қийинчиликлар туфайли дарсларни тушунишда ва дўстлашишда қийналаётганлари кузатилмоқда. […]
2022-2023 ўқув йилида магистратура босқичини тамомлаган талабаларга диплом берилмаётгани айтилмоқда
Икки йилда контракт учун 4000 минг АҚШ долларига яқин маблағ тўлаган магистрлар қачон диплом олишини билмаяпти. Таҳририятимизга Тошкент молия институти (ҳозир Тошкент давлат иқтисодиёт университети) ва Малайзиянинг Байнерий университети (Binary University of Management & Entrepreneurship) ўртасида «Binary Graduate School» қўшма факультетида 2022-2023 ўқув йилида магистратура босқичини тамомлаган талабаларга диплом берилмаётганлиги ҳақида мурожаат келиб […]
«Супер-контракт» ҳақида айрим маълумотлар
Ўқишга кира олмаган кўплаб абитуриентларда супер-контракт билан боғлиқ саволлар пайдо бўлмоқда. Ушбу мақолада супер-контракт ҳақида батафсил маълумот берамиз. 2024-2025 ўқув йили учун супер-контракт нархи ва тартиблари ҳозирча тасдиқлангани йўқ. Тасдиқлангач, бу ҳақда қўшимча хабар берамиз. 2023-2024 йилги супер-контракт нархлари билан бу ерда танишиб чиқишингиз мумкин. Супер-контрактнинг 4 баллгача шкаласи қуйидагича: […]
«Рақамли аутизм»: гаджетлар болалар руҳиятига қандай таъсир қилади? — тадқиқот
2024 йилда «Kazakhstan Kids Online» ўтказган тадқиқотига кўра, Қозоғистондаги ўн ёшгача бўлган болаларнинг 60 фоизи ижтимоий тармоқлар ва ўйин платформаларида аккаунтларга эга. «Рақамли аутизм» атамаси тобора оммалашиб бормоқда, бу болаларда хулқ-атвор ўзгаришларига олиб келадиган гаджетларга қарамлик деб аталади. Бироқ мутахассислар бундай ташхис мавжудлигини рад этишмоқда, — деб хабар берган»24КЗ» мухбири. – Мен Minecraft […]