Мақолалар
Менежерлик сертификати олишга доир муҳим саволларга жавоблар
1. Менежерлик сертификати қандай аҳамиятга эга? Менежерлик сертификати — давлат мактаби директори лавозимида ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжат. Вазирлар Маҳкамасининг (25.12.2023 йилдаги 681-сон) қарори билан, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан менежерлик сертификатига эга бўлган номзодлар орасидан мактаб директори лавозимига номзодлар захираси шакллантирилади. […]
Мактаблардаги Б2 сертификатига эга бўлмаган ўқитувчиларга ўқув йили якунигача имконият берилди. Янги ишга кираётганларчи?
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев томонидан имзоланган хатга кўра фаолият юритаётган хорижий тил ўқитувчилари камида Б2 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиши талаби 2025/2026-ўқув йилига қадар узайтирилган эди (мазкур масала юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг розилиги олинган). Мазкур ҳолатни инобатга олиб, 2024/2025-ўқув йили олдидан Б2 даражадаги сертификатга эга бўлмаган мактабларда амалда […]
Мактаб таълимини ривожлантиришга доир долзарб масалалар юзасидан халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази томонидан Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Менежмент ва замонавий технологиялар университети (UMFT) билан ҳамкорликда «Янги тараққиёт босқичида мактаб таълимини ривожлантириш стратегиялари: чақириқлар, муаммолар, тадқиқотлар ва ечимлар» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди. Конференциянинг мақсади – дунё бўйлаб тадқиқотчилар, […]
Мактаб директорлари қандай вазифаларни бажаради? — тадқиқот
Мактаб директорларидан таълим сифатига эътибор қаратиш ва кадрларни ривожлантириш бўйича фаоллик кутилмоқда. Бироқ, амалда, уларнинг асосий вақти маъмурий ишларга сарфланади. ЮНEСКО таълим мониторинги бўйича янги жаҳон ҳисоботида таълим етакчиларига бағишланган тадқиқот натижалари эълон қилинди. Унга кўра, мактаб директорлари тўғрисидаги статистика, ўқитувчи ва ўқувчи ташкилотлари етакчилари, шунингдек, минтақавий ва миллий даражадаги таълим тизими бошқаруви ҳақида маълумотлар келтирилган. […]
Қозоғистонда 9-синф ўқувчиси лазер ёрдамида коинотга энергия узатадиган қурилмани ихтиро қилди
Қозоғистонда 15 ёшли мактаб ўқувчиси лазер ёрдамида космосга энергия узатишга қодир қурилмани ихтиро қилди. Бу ҳақда Қозоғистоннинг «24KZ» сайти хабар берган. Қозоғистоннинг шарқий қисмида жойлашган Абай вилояти Жезкент қишлоғидаги мактаб-лицей ўқувчиси 15 ёшли Нурали Амангелдиев лазер ёрдамида коинотга энергия узатадиган қурилмани лойиҳалаштирди. У болалигидан электр энергиясини ишлаб чиқариш усуллари мавзусига қизиққан […]
Давлат хавфсизлик академиясига ўқишга қабул қилиш синовлари неча босқичдан иборат?
Академия таянч олий ҳарбий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати фаолияти йўналишлари бўйича офицер кадрларни тайёрлайди. Бу академияга кимлар ҳужжат топшира олади? Академияга бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги таълим шаклида ўқишга, қоидага кўра, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган […]
Бугун нейрон тармоқлар орқали персонализацияни амалга ошириш мумкин эмас… Бироқ бир йилдан сўнг — мумкин!
«СберУниверситет» томонидан ташкил этилган «Ўқитишдан кўра кўпроқ» конференциясида сунъий интеллект (СИ) имкониятлари ва келажаги муҳокама қилинди. «СберУниверситет» томонидан ташкил этилган «Таълимдан кўра кўпроқ» конференцияси иштирокчилар таълимда СИ ёрдамчиларидан фойдаланиш бўйича ўз лойиҳалари ҳақида сўзлаб бердилар. Бу мисоллар нейрон тармоқларнинг (катта тил моделлари) бу соҳадаги бугунги имкониятларини яққол кўрсатиб берди. Бироқ, Skyeng […]
Болалар нима учун ёлғон гапиришини ўрганиш бўйича тадқиқот ўтказилди. Хулосалар қандай?
Торонто университети психология профессори Канг Ли минглаб болаларни ўрганиб, уларнинг қандай қилиб ёлғон гапиришни ўрганишини ва бу жараённинг уларнинг ижтимоий ва ахлоқий тушунчаларига қандай таъсир қилишини аниқлади. Баъзи ота-оналар фарзандлари илк бор ёлғон гапирганида хавотирга тушишади. Аммо профессор Ли учун бу – болаларнинг соғлом ривожланишининг табиий қисми. У 30 йиллик изланишлари давомида болаларда ёлғон […]
Биринчи курсларни университетдаги илк ҳафтада нималар кутяпти?
Аввало, янги ўқув йили очилиш тадбири билан биринчи курс талабалари учун танишув дарслари бошланади. Талабаларга факультет ва йўналишлари юзасидан маълумотлар берилади ва гуруҳларга тартибланади. Гуруҳлар учун тутор (гуруҳ раҳбари) тайинланади ва у бевосита талабалар билан ишлайди. Талаба саволлари, таклифлари ва муаммолари юзасидан туторга мурожаат қилиши мумкин. Бундан ташқари, мактабдаги айрим сўзлар университетда ўзгаради. Масалан: […]