Бошқа ўқитувчининг вазифаларини вақтинча бажарган педагог ходимга қўшимча ҳақ тўланадими?

Меҳнат кодексининг 116-моддасига кўра ходимнинг розилиги билан унга иш кунининг белгиланган давомийлиги мобайнида худди ўша иш берувчида қўшимча ҳақ эвазига меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган асосий иш билан бир қаторда, асосий ишидаги каби айнан ўша касб (лавозим) бўйича ёки бошқа касб (лавозим) бўйича ҳам қўшимча ишни бажариш топширилиши мумкин.

 

Бу вазиятда педагог ходимларга қўшимча вазифа юклатилганлик учун қўшимча ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида«ги низом талаблари асосида амалга оширилиб, ўқитувчи томонидан қўшиб олиб борилган дарслар учун уларга соатбай равишда иш ҳақи тўланади.

 

Умумтаълим мактаблари педагог ходимларига ўтган дарси учун соатбай ҳақ тўлаш «Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари«га (Адлия вазирлигидан 22.04.2019 йилда 3157-сонли рақам билан рўйхатдан ўтган) кўра базавий лавозим маошларига нисбатан 1,20 фоиз миқдорда амалга оширилади.

 

Яъни, ўқитувчи ўзининг асосий иши билан биргаликда ишда вақтинча бўлмаган ходимларнинг дарсларини ўтадиган бўлса, ушбу ўтилган ҳар бир дарс соати учун одатдагига нисбатан кўпроқ иш ҳақи тўлаб берилади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры