Ота-оналар дарс вақтида фарзандининг бошқа ишлар билан машғул бўлишига йўл қўймаслиги ва фарзандининг мунтазам равишда мактабга келишини таъминлаши шарт.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунининг 3-моддасига мувофиқ умумий ўрта таълим мажбурийлиги ҳамда 30-моддасига кўра вояга етмаган болаларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари боланинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишлари зарур, ҳамда уларнинг тарбияси, мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишлари учун жавобгарлиги белгиланган.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддасига мувофиқ, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши ва бундай ҳолатларнинг содир этилиши ота-онага нисбатан қонунчиликда белгиланган миқдорда жарима солинишига олиб келади.