Фан олимпиадаларида ғолиб деб топилиш учун иштирокчилар неча балл йиғиши керак?

II босқич туман халқ таълими бўлимлари томонидан Мактаб босқичида (И босқич) 1,2,3-ўринларни эгаллаб ғолиб бўлган ўқувчилар ўртасида октябрь ойида ўтказилади.

 

Академик лицейлар ўқувчилари ҳамда Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларнинг Мактаб босқичи ғолиблари Туман босқичида иштирок этмасдан тўғридан-тўғри III (Вилоят) босқичида иштирок этадилар.

 

II босқичда (Туман) ҳар бир фан ва синф кесимида иштирокчилар орасидан баллар кетма-кетлигида 3 нафар (1,2,3-ўринлар) ғолиб аниқланади ва ҳакамлар ҳайъати қарори асосида ташкилий қўмита томонидан III босқичда иштирок этиш учун тавсия этилади.

 

II босқич туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан ўтказилади ва ҳудудий халқ таълими бошқармалари томонидан назорат қилинади.

 

Эндиликда асосий фан олимпиадаларининг барча босқичларида баллар кетма-кетлигида 1,2,3- ўринларни эгаллаган иштирокчиларнинг ғолиб деб топилиши учун 76 ва ундан юқори балл тўплашлари талаб этилмайди.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры