"Энг яхши ҳуқуқ ўқитувчиси" танлови ташкил этилмоқда - Ta’lim xabarlari
“Энг яхши ҳуқуқ ўқитувчиси” танлови ташкил этилмоқда

Адлия вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликдаги қарорига мувофиқ умумий ўрта таълим мактабларининг 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб “Давлат ва ҳуқуқ асослари” фанидан дарс берадиган педагог ходимлар учун “Энг яхши ҳуқуқ ўқитувчиси” республика кўрик танловини тизимли равишда ўтказиш чораларини кўриши белгиланди.

 

Танлов 3 босқичда оътказилади.

 

Танловнинг туман (шаҳар) ва ҳудудий босқичларида 1-, 2- ва 3-ўрин соҳиблари эсдалик

 

совғалари ҳамда фахрий ёрлиқ билан тақдирланади.

 

Республика босқичи ғолиблари қуйидагича пул мукофоти ҳамда фахрий ёрлиқ билан тақдирланади:

 

1-ўрин – 30 млн сўм;

 

2-ўрин – 20 млн сўм;

 

3-ўрин – 10 млн сўм.

 

Бунда танловни ташкил этиш билан боғлиқ бўлган харажатлар Адлия вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры