Мактаб ўқувчисига куч ишлатилиб, дарс вақтидан олиб кетилди - Ta’lim xabarlari
Мактаб ўқувчисига куч ишлатилиб, дарс вақтидан олиб кетилди

Ижтимоий тармоқлар орқали Элликқалъа туманида жойлашган мактаблардан бирида дарс жараёнида ўқувчини яқинлари томонидан олиб кетилгани бўйича видеотасвир тарқалди.

 

Тақдим этилган видеолавҳа юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ишчи гуруҳ тузилди ва ўрганиш ишлари олиб борилди.

 

Маълум бўлишича, мазкур воқеа 2024-йил 6-сентябр куни содир бўлган.

 

Видеотасвирдаги бола — Элликқалъа тумани 28-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 1-синф ўқувчиси Й.Х.нинг отаси 5 йил аввал вафот этган. Бола отасининг онаси қўлида қолган. Болани ўз тарбиясига олиш учун онаси Ш.С. 6-сентябр куни ўзининг ака-укалари билан мактабга орқа эшикдан кириб, дарс бўлаётган хонада ўқитувчининг қаршилигига қарамасдан ўқувчига куч ишлатиб, синфдан олиб чиқиб кетган.

 

Шу вақтнинг ўзида мактаб директори томонидан Миллий гвардия ва Ички ишлар ходимларига хабар берилган.

 

Бугунги кунда ўқувчининг онаси Ш.С. томонидан болани ўз тарбиясига олиш бўйича бир неча бор судга мурожаат қилганлиги маълум қилинди.

 

Мазкур масала юзасидан ҳужжатлар суд тартибида ҳал қилиниши учун тақдим этилган. Ҳозирда Й. Х.нинг таълим олиш ҳуқуқи тикланиб, бола мактабда ўқишини давом эттирмоқда.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры