Ўқитувчиларни аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низомнинг 1 бандида давлат мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини белгилаши келтирилган.
Малака тоифаси олиш учун ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун педагог албатта, таълим ташкилотида асосий ёки ўриндошлик (соатбай) асосида фаолият олиб бораётган бўлиши керак!
Шунингдек, Олий таълим ташкилотларини 2024 йилда тамомлаган ёш мутахассислар аввал ишга жойлашиб кейин навбатдан ташқари тури бўйича мурожаат юборишлари керак. Магистр даражасига эга бўлган педагоглар ҳам аввал таълим ташкилотига ишга жойлашиб кейин тўғридан-тўғри аттестациядан ўтказилмасдан иккинчи тоифа олиш учун мурожаат юборишлари керак бўлади.
Бундан ташқари, «Тоифа тўғрисидаги Сертификатлар»да педагогнинг иш жойи кўрсатилиши шартлиги белгилаб қўйилган.