Кимлар синф раҳбари бўлиши мумкин? - Ta’lim xabarlari
Кимлар синф раҳбари бўлиши мумкин?

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 27 июндаги 190-сонли буйруғига кўра синф раҳбарлари ўқитувчилар орасидан таълим муассасаси директори томонидан тайинланади ва озод этилади.

 

Синф раҳбари қуйидаги мезонларга асосан танлаб олинади:

— камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган;

— мактабда асосий ишчи сифатида фаолият олиб бораётган (умумтаълим муассасаларида меҳнатини соатбай (шу жумладан ўриндошлик) асосда фаолият олиб борувчи ўқитувчиларнинг синфга раҳбарлик қилишига йўл қўйилмайди);

— бошқарувчанлик қобилиятига эга бўлган;

— ўқувчилар билан ишлаш жараёнида масъулият билан ёндаша оладиган.

 

Бошланғич синфларда синф раҳбарлиги бошланғич синфга бириктирилган ўқитувчиларга юклатилади. Бошланғич синфга тайинланган синф раҳбари 1-синфдан бошлаб 4- синфгача ўқувчиларга ягона раҳбар ҳисобланади. Шу тартиб 5- синфдан 11-синфга қадар ҳам қўлланилади.

 

Бир ўқитувчига фақатгина битта синф раҳбарлиги топширилади. Директор ўринбосарлари, психологлар ва бошқа синф раҳбари бўлиши мумкин эмас.

Синф раҳбарлари фаолиятини маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари назорат қилади ва мувофиқлаштиради.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры