Энди ўқувчиларнинг билимлари сунъий интеллектга асосланган платформа орқали баҳоланади - Ta’lim xabarlari
Энди ўқувчиларнинг билимлари сунъий интеллектга асосланган платформа орқали баҳоланади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Сингапур таълим ташкилоти ҳамкорлигида ўқувчиларнинг математика ва табиий фанлардан билимларини сунъий интеллектга асосланган Cerebry платформаси орқали баҳолаш тизими йўлга қўйилди.

 

Ушбу платформадан мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилар компьютер, планшет ёрдамида исталган жойда туриб фойдаланишлари мумкин.

 

Платформа сунъий интеллектга (АИ) асосланган бўлиб, унда берилаётган саволлар ўқувчиларнинг билимига мослашувчан ҳисобланади.

 

Ўқитувчилар ҳам платформа орқали ўқувчиларга топшириқлар берадилар ва натижаларни мониторинг қилишлари мумкин.

 

Ушбу платформадан барча мактаб ўқувчилари фойдаланишлари ва натижаларни таҳлил қилишлари мумкин. Бунинг учун тизимда рўйхатдан ўтиш талаб этилади. Топшириқлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида жойлаштирилган.

 

Айни дамда Республикамиздаги мактаблар ўқувчилари ҳамда устозларнинг  cerebry.co платформаси орқали рўйхатдан ўтиш жараёнлари давом этмоқда.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры