Ўқишни кўчириш имтиҳонларидан етарли балл тўплай олмаган талабалар олдида икки хил танлов бор:
Оширилган контракт асосидаги ўқишни кўчириш – бунда талаба етмай қолган бали асосида табақалаштирилган контракт асосида ўқишини кўчириши мумкин.
Ўқишини давом эттириш – ўзи таҳсил олаётган нодавлат олийгоҳида ўқишини келган жойидан давом эттириши мумкин. Бунда талаба ўқишини кўчира олмаганлиги сабабли олийгоҳи томонидан курсни пасайтирилиши ёки қайтиб қабул қилинмаслиги (ёхуд талабалар сафидан четлаштириш) мумкин эмас. Яъни олийгоҳларда бундай ваколат мавжуд эмас ҳамда талабага ҳеч қандай ҳуқуқий оқибат (ёки чора) кўрилиши ҳам мумкин эмас.
Ўқишни кўчириш учун имтиҳон топшириш гўёки билимни синаб кўришдек гап, имтиҳондан ўта олмаслик талабанинг тақдирига ҳеч қандай таъсир ўтказмайди.