Малака оширишга онлайн ўқишим мумкинми, мумкин бўлса кимга мурожаат қилиш керак?
Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 17-январдаги 25-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом 64-бандига асосан малака ошириш ихтисослаштирилган таълим ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган табақалаштирилган ишчи ўқув дастурлари бўйича амалга оширилади.
Реестр орқали ҳар йили 5-октабрда навбатдаги календар йилда ташкил этиладиган малака ошириш курслари ҳақидаги маълумотлар курсларни ташкил қиладиган ихтисослаштирилган таълим ташкилотлари ҳамда электрон платформа бўйича барча ходимлар эътиборига ҳавола қилинади (низом 68-банд).
Ушбу низом 69-бандига асосан халқ таълими ташкилотининг ҳар бир ходими, жорий йилнинг 6-октабридан 15-октабрига қадар, ўз эҳтиёжи ва ихтиёридан келиб чиқиб, навбатдаги календар йилда малака оширадиган ихтисослаштирилган таълим ташкилотини танлайди.
Юқоридагиларга кўра, педагог ходим ҳар йили 15-октабрга қадар малака ошириш учун таълим ташкилотида ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда малака ошириш ёки низом 68-бандига асосан электрон платфомра орқали малака оширишни танлайди.
Шунга кўра педагог қайси усулда малака оширишни танлаган бўлса, шу усулда малака ошириши керак.